Мирмухсин Мирсаидов

Илон ўчи


Скачать книгу

оҳ-воҳ тортиб чиққан Жамшид Зулфиқоровни касалхонага олиб кетишди. Ҳаво айнаган шу кунлари уни тезда операцияга тайёрлашди. Навбаҳор ҳамма ёққа сепини ёйиб, табиат ниҳоятда гўзал бўлганида бирдан қор ёғиб, ерлар музлагани ҳеч кутилмаган ҳодиса. Забардаст, ўз соғлиғига катта эътибор берадиган Зулфиқоровнинг ҳам бирдан қулаши – кутилмаган ҳол, у қирчиллама қиш чилласида ҳам Ўрда анҳорига бориб, музларни ёриб, сувга тушадиган «морж»лардан бири. Семиришга ҳам, озишга ҳам йўл бермайдиган, бадантарбия билан доимий шуғулланадиган, доимо кулимсираб турадиган хушфеъл одамнинг бирдан йиқилиши, жарроҳ тиғига ўзини тутиши оила аъзоларини эсанкиратиб қўйди. Бошқатдан қиш кийимларини кийиб, эрта билан соат саккизлардаёқ касалхонага етиб келган она-бола – Маҳбубахон билан Нигора академик Воҳидов клиникаси эшиги ёнида дийдираб туришарди. Биринчи қаватда, кутиш залига киришдан аввал она-бола бу ердаги улуғ мутафаккир Абу Али ибн Сино ҳайкали ёнида бир лаҳза тўхтаб, кейин ичкарига киришди. Кимдир ўз жигарининг олти соатга чўзилган оғир операциясида шу улуғ мутафаккир атрофида чўққайиб ўтирибди. Улар охирида йиғлаб кетишмабди, эскича ирим-сиримларга ишонмасалар ҳам, ҳарқалай, киши ҳаёти қил остида турганида, тўрт томонга термиларкан… Ғарқ бўлаётган киши сомон парчасига осилар экан… Маҳбубахон билан Нигорани соат ўнда – яна бир ярим соатдан кейин бошланадиган операция хавотирга соларди – кўричак операцияси ҳам барибир жиддий операция! Тиғ уриладими, барибир ҳамма операциялар ҳам оғир ҳисобланади. Эллик ёшларга борган Зулфиқоров умуман операциядан жуда қўрқарди. Инсон нимадан ҳа йиқса, бир куни шунга дучор бўлади, дейди машойихлар. Мана, у жарроҳ қўлига тушди!

      Эшик тез-тез очилиб-ёпилиб, биров кирар, биров чиқар, кичик залга қўйилган стуллар деярли банд эди. Кимдир ҳамшираларга телефон қоқар, кимдир девордаги рўйхатдан ўз жигарининг фамилиясини излаб топиб, кечки, эрталабки иссиғи даражасини кутар, ҳамманинг юзида ғамгинликка ўхшаш бир сўниклик зоҳир эди. Бу ерда кулиб, чақнаб ўтирганлар йўқ. Баъзан аёл кишининг қўлидаги чақалоқнинг йиғиси кишилар асабини таранг қилар, нима қилишини билмай ташқарига чиқиб кетишарди.

      Шу аснода уринганроқ юпқа пальтода, бошда шляпа, кўзойнакли бир хушбичим йигит хонага кириб, тумба ёнида ўтирган семиз ҳамширага салом берди-да, тезда ичкарига кириб кетди. Шу лаҳза залда шивир-шивир бошланди, анчадан буён бу институтга қатнаб юрган, зиёлинамо бир аёл «бу киши профессорнинг ассистентларидан бири, жуда талантли ёш жарроҳ» эканини айтди. Одамлар унга ялт этиб қарашди. Йигитча ҳам кутиб ўтирган одамларга қаради; дераза тагида ўтирган она-бола унинг диққатини тортди, лаблари остида холи бор, қош-кўзи келишган, оппоққина қиз «ассистент» диққатини тортдими, танишга ўхшатдими, ҳарқалай уларга сал-пал бош ирғаб, ичкарига кириб кетди. «Ассистент» таърифини қилган бояги аёл қизиққан кишилар саволига жавоб беролмади; у «ассистент»нинг на исмини ва на фамилиясини биларди. Лекин бунда ўтирган Маҳбубахон билан Нигора учун профессордан ташқари оталари операциясига аралашадиган