Б. Омонова

Қисмат тарозуси


Скачать книгу

шундай одамни топишга муваффақ бўлди. Бу борада яна Аббос Валининг маслаҳати қўл келди. Бу йигит 30-35 ёшлар атрофидаги баланд бўйли, қирра бурун ва малла соч йигит эди. У ўз ишига уста ва астойдил киришадиганлар хилидан эди. Буни Ибрат бир кўришдаёқ ҳис қилиб кўнгли тўлгандик бўлди. Бироқ ҳамиша кўнгил тубидаги оғир бир шубҳадан озорда эди. “Уни топа олармикинман?..”

      Шу мақсадда танишлардан суриштириб махфий давраларда энг кучли деб тан олинган бир изқувар топди. У билан иш кабинетида учрашдилар. Уни умид ва илтижоли нигоҳи билан кутиб оларкан, Ибрат астойдил гапирди:

      – Салом, адвокат, сиз билан танишганимдан хурсандман ва бошлаяжак ишимиз муваффақиятидан умидворман.

      – Салом, Ибрат Сафо, – адвокат уни хорижлик деб билар ва мумкин қадар унга расмий сўзлар билан мурожаат қилишни маъқул кўрар экан, сабрсиз бир ифода кўзларига қалқиб чиқди. «Бу жаноб қандай юмушни менинг зиммамга юклар экан, буни уддалай билармикинман».

      – Яқинда юртимизда иш бошлаган бўлсангиз-да, сиз ҳақингизда илиқ тасаввурларга эга эканлигимни яширмайман.

      Ибрат унинг бу жавобидан бироз мамнун, бироқ ўзи ҳақида аллақачон бир қадар билиб улгурган бу одамга қизиқсиниб қаради. Унинг бу қизиқишини сезган адвокат сўзларини давом эттирди.

      – Даврий газетада ўтган ҳафта чоп этилган «Ҳамкорлик уфқлари» мақоласини ўқиб чиқдим. Унда хорижлик ишбилармонларнинг юртимизда тадбиркорлик борасида икки томонлама манфаатли қўшма корхоналар очишаётгани ва бу борадаги тафсилотлар тўғрисида кенг ёритиб берилган. Қизиғи шундаки, унда сизнинг иш фаолиятингиз ҳақида кўпроқ тўхталишган. Адашмасам, сиз янги электр жиҳозлар ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш лойиҳаси бўйича иш олиб бораётган экансиз.

      Ибрат унга синиқ ва маъюс тикиларкан деди:

      – Мени кечиринг, адвокат, мен ҳақимдаги яхши таассуротларингиз учун раҳмат. Лекин сиз бироз адашдингиз. Мен хорижда эмас, шу заминда, тоғда туғилиб ўсганман. Сиздан яшириб нима қилдим. Ахир дилимни ўртаб келган дардни очиш имкониятларида ҳаммасини айтишим керак, сиздан кўмак сўраб турибман ахир.

      – Қулоғим сизда, Ибрат жаноблари, менга бемалол ишонишингиз мумкин.

      – Раҳмат сизга, ҳали айтганимдек, биз тоғда яшардик, тоғаларим кандаҳорлик, улар савдо ишлари ва дўкондорлик билан шуғулланардилар. Мен эса ёзда ўн олти ёшимда бироз ишлаб пул топиб келиш мақсадида улар ёнига бордим-у, тақдир тақозоси билан у ёқда йигирма йил қолиб кетдим. Бу айтишгагина осон. Ёлғиз онам ортимда қолган бўлиб, Хатира исмли қўшни қиз, яъни менинг синфдошим унга қараган. Унинг ота-онаси тоғда зилзила пайти кўчки тагида қолиб вафот этишган экан. Тоғ одамларининг нақадар одамийлик борасидаги фазилатларини ҳамма билади. Шу сабабли уни ҳеч ким ёлғизлатиб қўймасликка интилган, қўшнимиз Зулфизар хола фарзандсиз экан, уни асраб олган. Қизнинг исми асли Заҳро бўлса-да, ёш кетган ота-онаси хотираси учун уни қишлоқдагилар Хатира деб атаганлар. У ўша пайти, онамнинг айтишича, бир