Тохир Хабилов

Тенг-тенги билан бахтлидир


Скачать книгу

эга. Ҳазрати шайх Сирри Сақотий сабрдан сўзлаётган эдилар. Чаён ул муҳтарам зотнинг бир неча жойларидан чақди. Шайх чаённи ўлдирмадилар. «Нечун ўлдирмадингиз?» – деб сўрашди. «Сабрдан сўзлаб турар эканман, Аллоҳдан уялиб, чаённи ўлдирмадим. Нединким, сабрдан гапира туриб, сабр қилмаган бўлардим», деб жавоб қилдилар.

      Фарзандларимизни, яқинларимизни дуо қилганимизда, айниқса никоҳ тўйида бахт-саодат тилаймиз-у, аммо сабр-тоқат, қаноат тилашни унутамиз. Сабр-қаноатсиз бахт-саодатга етиб бўлмаслигини биламизми? Биз фақат жанозага борганимиздагина марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Ҳолбуки, одамнинг ёшидан, жинсидан қатъи назар, сабр ҳар куни ҳар нафасида керак. Донолар деганларки: «Модомики, ер остида қабр азоби ҳақ экан, ер устида ўша азобнинг муқобили сифатида сабр азоби ҳам мавжуд. Бандага ё униси, ё буниси». Ҳикмат аҳли барча нарсадан айнан шу сабр азобини аъло кўрганки, ажри юқори бўлгай, иншааллоҳ! Ҳазрат Навоий айтганларидек: «Сабр бор ерда айрилиқ ўтида куйганларга ғам йўқ, иштиёқ эгаларига ҳажр ўтида куйишдан алам йўқ». Чунки: «…уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб: «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай яхши, дерлар» (Қуръони каримнинг Раъд сурасидан).

      Европанинг машҳур файласуфи, узлатга чекиниб, умрини бочкада ўтқазган Диогендан бир одамнинг бойми ёки камбағал эканини сўрадилар.

      – Билмайман, – деб жавоб берди Диоген, – мен фақат унинг пули кўплигини биламан.

      – Пули кўп бўлса, демак, бой экан-да?

      – Кўп пулга эга бўлиш ва бой бўлиш – бир нарса эмас, – деб жавоб берди Диоген. – Борига қаноат қилган одамгина чинакам бойдир. Ўзида бор нарсадан кўпроқ бойлик орттиришга ҳаракат қилган одам, оз бўлса-да, борига қаноат қилган одамдан камбағалроқдир.

      «Қаноат – эҳтиёжсизлик негизидир, иззат ва шараф тантанасидир, – деб ёзганлар ҳазрат Навоий. – Қаноатли камбағал – давлатманддир, унинг шоҳу гадога иши тушмайди:

      Хорлиғлар боши тамаъ билгил,

      Доимо «азза ман қанаъ» билгил».

      (Маъноси будир: хорликларнинг бошланиши тамадан эканини фаҳм этгин ва ҳамиша «қаноатли киши азиздир», деб билгил.)

      Қаноат тўғрисида кўп ҳикматлар айтилган, кўп таърифлар берилган. Шулар орасида ҳазрат Навоийнинг таърифлари ғоят аҳамиятлидирки, буни англаб олсангиз, фарзандларингизни ва келинингизни сабрсизлик балосидан қутулишларига ёрдам бера оласиз:

      «Қаноат – бир чашмадирки, олган билан унинг суви қуримайди; у бир хазинадирки, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди. У бир экинзорки, уруғи иззат ва шавкат ҳосилини беради; у бир дарахтдирки, унда қарам бўлмаслик ва ҳурмат меваси бордир.

      Қаноат – киши кўнглига равшанлик етказади; кўз ундан ёруғлик касб этади. Қаноатли дарвешнинг қаттиқ нони тамагир шоҳнинг ноз-неъмат тўла дастурхонидан яхшироқдир. Қаноатга одатланган фақирнинг ёвғон умочи – олғир бойнинг новвоту ҳолвасидан тотлироқдир.

      Шоҳ удирки – олмайди-ю беради, гадо