кўз югуртирди. Ажабо, у ҳам йигитга қараганча анқайиб қолган, гўёки ҳушини йўқотган.
Бироқ мавҳум ҳолат ғоят қисқа давом этди. Ҳилола ҳаммадан аввал ўзини тутиб, томошага қолишдан қутулмоқчи бўлган каби тикландию қўлини куёвга тутқизмасдан унга эргашди – довдираганнамо қадам ташлади. Озода эса қандайдир ёмон вазият хавфини йўқотиш илинжида ўзини тўйбоп, қувноқ тутишга уриниб, қайнсинглисига далдабоп гаплар айтиб, ёнма-ён юрди. Ҳусниянинг ўрнини ёш аёллардан бири – меҳмон қайнопа эгаллаган, бўлажак келинини қучоқлаб олган эди.
Вазият ниҳоятда қалтис, оралиққа гўё портловчи модда қўйилгану ҳализамон у гумбурлаб, жиддий ҳалокат келтирадигандай. Ҳилоланинг юрагида пўртана: бир томондан, бутун вужудига ўт туташган – оловсиз, тутунсиз жисми жаҳони бурқсиб ёнар; иккинчи тараф-дан, кучли қуюн шаклида унинг устига қор ёғар, ёнғин кўтарилиш олдини олишга уринарди. Шу топда қиз-нинг нигоҳини кузатган бирор сезгир кимса унинг қал-бида кечаётган мислсиз жараённи ўзича илғаб олган бўларди. Биринчи кўришдаёқ Ҳилола бўлажак турмуш ўртоғини ёқтирмаган, аввал учрашмай, жуда янглишга-нини англаган эди.
“Ё Худойим, гуноҳим шунчалар ошиб-тошганмидики, шунча қийналишлардан кейин мени бир арақхўрга йўлиқтирсанг! Наҳотки шу турқи совуқ билан бир умр бирга яшашни тақдиримга битиб қўйгансан?!”
Қизиқ, айни шу лаҳзада унинг хаёлида тўйи қайтарилган Дониёрнинг ўзига хос сиймоси гавдаланди: баланд бўй, қизлардай ҳаёли боқувчи қўй кўзлари кулиб турадиган, буғдойранг чеҳра, беозор – камтар йигит. Бироқ у бола қиз қалбини буткул банд этолмаган. Ҳи-лола эркак кишида шиддат ёғилиб туришини, аёлидан анча устун, билимли, виқорли, қатъиятли, айни пайтда яширин меҳрибонлик хислатлари жамланган йигит бўлишини жуда орзу қилган эди. Дониёрда шунга яқин фазилатлар кўрингандай бўлувди. Лекин у қандайдир бўшангдай, паришондай туюлди. На қайноқ, на муздай сувга ўхшади. Илимилиқлик эса қизнинг табиатига ҳеч қачон ўтиришмаган. Эҳтимол, шу боисдандир, у билан фотиҳаси бузилишига унчалик изтироб чекмади. Аммо, барибир, у ҳақда тез-тез ўйлар, хаёлан уни ўзига суҳбатдош қилар, баҳслашар, баъзан унга таъна кесаклари ҳам отар эди. Ўзини бепарво тутиб, бахти учун жиддий ҳаракат қилмагани учун, мана, мислсиз жазога йўлиққанини, улкан хатога йўл қўйганини ногоҳ ҳис этди. Бироқ бу эътироф жуда кеч ва ўринсизлигини ҳам ичдан тан олдию ўзини тутди.
“– Энди орқага қайтолмийсан, – деди унга қандайдир ички овоз. – Агар бу билан ҳозир бирга бориб, никоҳдан ўтмасанг, тутуруқсизга, ҳатто жиннига чиқаришлари ҳеч гап эмас…”.
“– Йўқ, бу йўл хатарли. Оловга отилдинг, кўйишинг аниқ: ё ўлиш – ўтда қоврилиш; ё ўтни ўчириш – уни яхшилик томон оғдириш – бошқа йўл йўқ…”.
Айни шу топда хаёлига ажойиб фикр келди: “Йўқ, шармандали йўлдан бормийман. Отамни, барча яқинларимни юзларини ерга қаратмийман. Тўғри, ҳозир хато қилдим, лекин буни тузатса бўлади. Муомала деган ажойиб, ҳатто, қудратли куч ҳам бор. У ҳар қандай қалтис вазиятни ўзгартириб юборган ҳолатлар