Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Бизким ўзбеклар


Скачать книгу

билдиради, буни, албатта фарқламоқ зарур. Марказий Осиё ҳудуди Осиё материгининг ички қисми бўлиб, майдони 6 миллион карра километрдир. Шимолий Олтой, Тува ўлкаларидан тортиб, жанубда Тибетгача, Шарқда Манжуриядан Ғарбда Хонтангри (Тиёншон) тоғигача чўзилган. Марказий Осиёнинг туб аҳолиси кўп сонли ва кам сонли туркий эл ва элатлар ҳамда мўғуллардир. Сўнгги асрларда бу ҳудудда Шарқий Оврўпадан руслар ҳам кўчиб келиб ўрнашган, жанубий томондан эса хитой аҳолиси ҳам шимолга ва ғарби шимолга силжиган. Эндиликда бу ҳудуд Россия, Мўғулистон ва Хитой таркибидадир.

      Ҳуннуларнинг бир қисми II асрда Марказий Осиёдан Ўрололди ҳудудига кўчиб бориб жойлашади. IV асрнинг 70- йилларидан ҳуннулар оммавий равишда Ғарбга қараб силжий бошладилар. Отилахон ҳукмронлик қилган 434-453 йилларда ҳуннуларнинг давлати ўз тараққиётининг чўққисига эришади ва ҳудуди кенгаяди. Бу давлатнинг тузуми ҳарбий демократияга асосланган эди, унинг куч-қудрати ана шунда жанговарлигида эди. Отилахон вафот этгач, ҳуннулар давлати заифлаша бошлади ва бора-бора тарих саҳнасидан тушиб кетади. Ғарбда ҳуннулар ҳақида икки фикр мавжуд, бири салбий, иккинчиси ижобий. Венгрия халқи ўзини ўша ҳуннуларнинг авлодлари деб билади, ўз мамлакатини Хунгария деб атайди.

      Халқларнинг кўчиши ҳақида сўз борганда оврўполикларнинг дунёнинг уч томонига – Ғарб, Жануб ва Шарққа кўчишларини унутмаслик керак. ХV асрнинг охиридан бошланган бу «кўчув»нинг номи ва моҳияти мустамлакачиликдир. Натижада Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Австралия қитъаларидаги, Атлантик, Тинч ва Ҳинд океанларидаги кўпгина оролларнинг тубжой халқлари деярли қириб юборилади ва бу ҳудудларда овруполикларнинг қурама аҳоли яшовчи янги давлатлари вужудга келди.

      Чор Русияси ҳам ХVI асрнинг ўрталаридан бошлаб мустамлакачилик сиёсатини ўтказиб келган. Русия нисбатан ёш давлатлардан, 1547 йилда подшолик вужудга келган, то унгача майда-майда князликлар бўлган. Биринчи рус подшоси Иван IV дир. У подшо бўлиб олгач, фақат зўравонлик сиёсатини ўтказиб, босқинчилик юришлари қилган, орадан олти йил ўтар-ўтмас, 1553 йили қадим Булғория, кейинчалик Қозон хонлиги деб аталган мустақил ва маданий давлатни забт этиб, қонга ботириб ва аҳолининг бир қисмини чўқинишга мажбур қилган ҳамда шу қилмиши туфайли Грозний деб лақаб олган. Кейин 1556 йилда Астрахан (Хожитархон) хонлиги забт этилган, тубжой аҳолиси пароканда қилиб юборилган. ХVII асрда Сибирь хонлиги ҳамда тарихан Дашти Қипчоқнинг бир қисми – ҳозирги Волгаград, Оренбург вилоятлари, Краснодар, Ставропол ўлкалари, Шимолий Кавказ ва шу каби жуда катта ҳудудга жойлашган Нўғой хонлиги забт этилган. Сўнгра қозоқ ерларига, Сибирияга ҳамлалар бошланган, то Тинч океани соҳилигача бўлган ерлар босиб олинган. 1783 йили Қрим хонлиги босиб олинган, бир миллиондан ортиқ тубжой халқ обод ерларидан маҳрум этилган, улар ватанларидан бош олиб кетишга мажбур бўлганлар. Маълумки, бу давлатларда, бу ҳудудларда азалдан асосан туркий халқлар яшаб келишарди. Шу тариқа Русия ҳудуди жанубда Қора-Азов