Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Бизким ўзбеклар


Скачать книгу

адабий тилимизда ёзилгандек тушунарли ва замонавий аҳамиятга молик. Бир сўз билан айтганда, Аҳмад Яссавий ўзбек адабиётини «Ҳикмат»ли этди. Ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам «Ҳикмат» кириб бормаган ўзбек хонадони топилмаса керак. Истиқлол шарофати билан «Ҳикмат»нинг катта-катта ададларда қайта-қайта нашр қилингани ҳам шу фикримизни исботлаб турибди.

      Хоразмшоҳ Алавиддин Муҳаммад ҳукмдорлик қилган йилларда буюк Хоразм давлатининг шимоли-шарқидаги энг мустаҳкам қўрғон – шаҳар Ўтрор эди. Чингизий галаларнинг босқинига қарши биринчи бўлиб қалқон бўлган, сўнгги томчи қонлари қолгунича ғаддор душман билан жанг қилиб, ҳалок бўлган мудофаачилар олис аждодларимиз эдилар. Кучлар нисбати тенг бўлмагани учун душман ғолиб келади. Ўтрорни ҳароб этади. Кейин бу шаҳарнинг қисмати Сирдарёнинг бўйларидаги бир қатор шаҳарлар, жумладан, Сиғноқ, Саброн, Ясси, Янгикентларнинг бошига ҳам тушади, чингизийлар бу шаҳарларни ҳам вайрон этадилар. Уларнинг қилмиши, «касб-кори» бузиш, хароб этиш, вайрон қилиш эди. Орадан бир ярим аср вақт ўтгач, мард элнинг мард ўғлони бўлиб, бунёдкор халқнинг фарзанди бўлиб, юртида мустақиллик яловини ўрнатиб, Туркистон мамлакатини бошқаришга киришар экан, соҳибқирон Амир Темур бобомиз чингизийлар хароб этган қадим шаҳар ва қишлоқларни яна обод этиш режаларини белгилайди. Одамзод борки, аждоди, ватанининг тарихини билишни истайди. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон, ор-номусли, маънавиятли бўлади.

      Ҳақиқатда шундай. Ҳа, бизким, ўзбекларнинг тарихий хотирамиз бор ва жуда ҳам бой. Эслагудек, ибрат олгудек, намуна қилиб кўрсатгудек, руҳлангудек тарихий хотирамиз мавжуд. Амир Темур буюк аждоди Аҳмад Яссавийни хотирлаб, арвоҳ хотира қилиб унга мақбара қурдирди. Бу иши билан соҳибқирон бобомиз ҳам Аҳмад Яссавий руҳини шод этди, ҳам ўз номини шарафлаб ўтди, ҳам келгуси авлодларига тарихий хотира қолдирди. Маълумки, Аҳмад Яссавий замонидан Амир Темур замонигача тахминан 250 йилча вақт кечган, Амир Темур замонидан бизнинг давримизгача 660 йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Барини жамласак, 950 йилча келиб қолади. Демак, тарихий хотира келажакни яратар, келажакка йўл очиб берар экан! Шунинг шарофати ўлароқ биз миннатдор авлодлар Аҳмад Яссавийдек, Амир Темурдек буюк аждодларимизни хотирлаб, улардан ибрат олиб бунёдкорликда давом этмоқдамиз.

      Мазкур китобимизнинг ушбу бўлагини хулосалаб, деймизки, XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларида бизким, ўзбекларнинг икки этник қатлами бир-бирига қўшилди, бу жараён илгаридан давом этиб келарди ўзи, фарқи шундаки, бу бир миллат тарихида фақат бир марта бўладиган катта қўшилув эди. Аниқроқ қилиб айтсак, халқимизнинг нисбатан шимолроқда шаклланган этник қатламининг ҳаммаси эмас, бир қисми халқимизнинг нисбатан жануброқда шаклланган этник қатламига, яъни Буюк Туроннинг Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкаларида азалдан яшаб келаётган яхлит этник қатламига бир бўлак бўлиб қўшилди ва уни тўлдирди, нуфусини оширди. Келиб қўшилган