муносабати ижобий бўлганлигини Юнусхон ва Умаршайх муносабатлари ҳам кўрсатади. Шунга қўшимча тарзда яна бир неча мисоллар келтирамиз. Амир Темурнинг отаси амир Муҳаммад Тарағай баҳодир аввало мусулмони комил, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий киши бўлгани сабабли Бухоро фузалоларининг энг улуғи – шариат қонунларининг шарҳловчисининг қизи Такина Моҳбегимга уйланган. Такина Моҳбегим исмини қўйиш кўпинча ўтроқ туркий қабилаларда одат бўлган. Амир Темурнинг ўзи ҳам оила қуришда отаси йўлидан борган. Ўғил уйлантириш ва қиз чиқаришда ҳам шу йўлни тутган.
Бундай муносабат узоқни кўра билувчи Амир Темур томонидан қўлланганини юқорида сўзлаб ўтган эдик. Айниқса, ўрта асрлар шароитида қуда-андачилик алоқалари ўзаро ҳурмат-иззат, ўзига тенг кўришлик ҳисобланиб, тинчлик-омонликни сақлаш, беҳуда урушларнинг олдини олишда ишончли омиллардан саналиб, муҳим аҳамиятга молик эди. Ўз навбатида шимолий қатламга мансуб ўзбеклар ҳам тему рийлар билан қон-қардош бўлишни шараф деб билишган. Қолаверса, қуда-андачилик дегани келгуси зурриётлар ким бўлиши ва қандай бўлишини кўзлашдир, одам ўз насл-насабига тортмай иложи йўқ, замонавий генетика фани ҳам буни тасдиқлайди. Ҳоким табақалар учун эса қуда-андачилик айни пайтда сулолани давом эттиришдек давлат аҳамиятига молик масала ҳам бўлган.
Юқорида айтилганлардан англашиладики, халқимизнинг иккала қатламига ҳам мансуб бўлган давлат бошлиқлари, хоқон, хон, амир ва ҳокимлар нафақат саводхонгина, балки мадраса таълимини олган, саройда ёшликдан буюк устозлар ва тарбиячилар қўлида махсус тарбияланган кишилар бўлганлар. Уларга паст қараш билан муносабатда бўлишлар, ҳаттоки Амир Темурдек кенг қамровли билим эгаси сиймосини саводсизга чиқариб қўйишлар, айниқса, шимолий қатламга мансуб шайбонийларни тўпори деб камситишлар чоризм замонида ва шўролар даврида атайин тўқиб чиқарилган пуч даъволар эди. Миллий ва сиёсий мухолифларимизнинг бундай пуч даъволарини илгари суришдан мақсадлари ўтмиш давлат раҳбарларимизни ерга уриб, шукуҳли давлатчилигимизни йўққа чиқариш, темурийлар билан шайбонийларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб, халқимиз жипслигига рахна солиш эди, токи халқимиз шууридан миллий истиқлол ғояси буткул ўчиб кетсин – уларнинг шум ниятлари шундай эди. Бундай ғаразли ва маразли қарашларга учиб, замонасозлик қилиб, яратилиб қўйилган ноҳаққоний тарихий, илмий ва бадиий асарларга ўз баҳосини бериш пайти келди. Масалан, Бобур мирзо билан Муҳаммад Шайбонийхоннинг ўзаро муносабатларини олиб кўрайлик. Тўғри, улар бирбирларига мухолиф шахслардир. Лекин бу мухолифлик икки халқнинг икки фарзанди ўртасидаги зиддият эмас. Улар бир халқнинг икки фарзанди ўлароқ мамлакатда ўз ҳокимиятини ўрнатиш учун курашган тарихий шахслардир. Бобур мирзо «Бобурнома» асарида 1507 йили Ҳирот шаҳри темурийлар қўлидан шайбонийлар қўлига ўтганини афсусланиб ёзади, ғолибларнинг енгилганларга қилган ситамларини, жумладан, ўгай бувиси Ҳадичабегим (Ҳадичабегим дастлаб Бобур мирзонинг