Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Бизким ўзбеклар


Скачать книгу

дилимиздан кечган иккинчи фикр шу эди.

      Элчиларимиз, дипломатик ходимларимиз ва шу соҳа бўйича илм олаётган ёшларимиз, умуман, халқимизнинг тарихий ўтмишини, хусусан, элчилик тарихимизни чуқур ўргансалар, бу нарса ўз фаолиятларида жуда асқатиши турган гап. Афсуски, шу кеча-кундузда уларга тавсия этгулик тайёр ва муносиб, илмий-оммабоп тарзда тушунарли ва ўқишли қилиб ёзилган адабиётлар жуда оз, борлари ҳам у қадар талабга жавоб бера олмайди, эндиликда замон ўзгарди, бугунги миллий мафкурамизнинг талаби эса кучли. Шўролар даврида нашр этилган адабиётлар асосан ўша замон талабига мос қилиб ёзилган. Демак, тарихчиларимиз, шарқшуносларимиз, ҳуқуқшуносларимиз, адибларимиз ва умуман ўтмиш тарихимиз билан илгаридан қизиқиб, чуқур ўрганиб келаётган, холис, ҳаққоний, қизиқарли ва тушунарли қилиб ёза оладиган барча зиёлиларимиз зиммасида давлатчилигимиз тарихини ёзишдек шарафли ва масъулиятли вазифа турибди.

      Вазифа: Ҳозирда жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритаётган элчи ва консулларимиз, элчихоналаримиз ва консулхоналаримизнинг каттадан-кичик ходимлари ҳам давлат тилимизни чуқур билишлари ва равон сўзлай олишлари, расмий ҳужжатларни, хатларни она тилимизда ёза олишлари, миллий давлатчилигимиз тарихидан хабардор бўлишлари шарт. Бу кунда давлат тилимизни билмайдиган дипломатларимизга давлат тилини ўрганиб олишлари учун муддат бериш мумкин. Агарда шу муддатда давлат тилимизни ўрганмасалар, уларни вазифаларидан бўшатилиши билдириб қўйилади. Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, давлат хизматчиси бўлса-ю, дав-лат тилини билмаса ёки билишни истамаса, бу ахир инсофданми?

      Маълумки, ҳар бир халқнинг сиёсий ва харбий мавқеи, иқтисодий, маданий, маърифий, маънавий даражасига мувофиқ унинг тилини қўлланилиши доираси ва даражаси белгиланади. «Аргументы и факты» газетасининг маълумотига кўра, инглиз тили жаҳоннинг 106 мамлакатида, араб тили 57 мамлакатида, француз тили 53 мамлакатда, хитой тили 37 мамлакатда, испан тили 31 мамлакатда қўлланилмоқда. Рус тили Россиядан ташқари Сербия, Латвия ҳамда собиқ чор Россиясининг мустамлакаси бўлган, кейин 70 йилча собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган Марказий Осиё давлатларида қўлланилмоқда. Бироқ бу мамлакатларда миллий тилларига Давлат тили мақоми берилган, кирилл алифбосидан лотин алифбосига дадил ўтилмоқда. Бу ҳол давр ва тараққиёт тақозосидир.

      Бу «Бизким, ўзбеклар» китобимни янги нашр учун тайёрлаш асносида шуурим ва қалбимда янги фикрлар туғилди. Ёшим ҳам бир жойга етиб қолди, бу мулоҳазаларимни ўзим билан олиб кетмай, китобхонларимга айтиб ўтай, деган ният билан улардан айримларини бу бобга киритдим. (Ўлимни эслаган билан яқинлашмайди, уни эсламаган билан узоқлашмайди, вақти-соати етганда, ажал ўз ишини қилади. Демак, ўлим хавфидан қўрқмай яшамоқ керак.) Бундай фикрга келишимда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг элчиларимиз билан мулоқот қилганларида бугунги элчиларимиз фаолият доираларини кенгроқ олиб, дипломатия, маданият, маърифат, мафкура соҳалари билан бирга