Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Бизким ўзбеклар


Скачать книгу

бугунги истиқлол замонамиз қадрига чуқур етайлик, миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш ишига ҳар бир фуқаро онгли равишда ўз ҳиссасини қўшишга чоғланади.

      Ҳурматли ўқувчи, агар ёдингизда бўлса, 1991 йилнинг 28 сентябри тонгида, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тантанали равишда эълон қилинганлигига эндигина тўрт ҳафта бўлган, республикамизни ҳали на би-рор чет эл мамлакати, на бирор халқаро ташкилот халқаро ҳуқуқнинг бир субъекти сифатида мустақил ва суверен давлат сифатида тан олмаган бир пайтда Ўзбекистон Миллий боғида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 550 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган умумхалқ маросимида буюк бобомизнинг адабиёт ва санъатимиз, фан ва маданиятимиз равнақига қўшган улкан улушини тилга олиш баробарида Низомиддин Амир Алишербек Навоийнинг буюк давлат арбоби ҳам эканини алоҳида урғу бериб таъкидлаб ўтилган эди. Аслида бу таъкиднинг замирида давлатчилигимиз тарихини эслашга бир ишора ётади.

      Одам маърифат сўзини кўп тилга олавермай маърифатли, маънавият иборасини ҳадеб ишлатмай маънавиятли бўлиши мумкин. Чунки булар тилда эмас – маърифат онгда, маънавият қалбда макон топади.

      Одам бошқа барча жонзотлардан онги ва қалби билан фарқланади. Буни инсон шарафи дейилади.

      Одамда хотира бор. У аждодларини эсга ола билади. Ана шу нарса – аждодларни хотирлаш сусайса ёки йўқолса, яъни аждодлар билан авлодлар ўртасида узилиш юз берса, миллат таназзулга юз тутар экан. Сўнгги асрларда халқимизнинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий, маъри фий, маънавий ва ҳудудий жиҳатдан парокандаликка учраб, охир-оқибатда мустамлака асоратига тушиб қолишига ҳам асосий сабаб ана шундадир. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, мустақиллик йилларида республикамизда буюк аждодларимизни қайта таниш ва биз авлодларга яқиндан таништириш борасида амалга оширилган тадбирларнинг ҳам амалий, ҳам назарий аҳамияти беқиёсдир. Бундай тадбирнинг чўққиси, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи бўлди. Мазкур юбилей муносабати билан бир-биридан гўзал, мазмундор, бир-биридан салобатли ва чўнг аҳамиятли тадбирлар, илмий анжуманлар ўтказилди, ноёб асарлар нашр қилинди, буларни қамраб олиш учун жилд-жилд китоблар ёзиш мумкин.

      Афсоналарда айтилишича, одам жисмонан вафот этгач, унинг руҳи осмони фалакка кўтарилиб, юлдузга айланиб қолар экан. Инсон тириклигида – бу ёруғ жаҳонда қанчалик кўп эзгу ишлар қилган бўлса, унинг юлдузи шунчалик кучли порлар экан. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, биз – ўзбеклар учун энг порлоқ юлдуз бу – Соҳибқирон юлдузидир! Бу абадиятга дахлдордир!

      Юлдуз биз – одамларга яқин келмайди, балки бизлар юлдузга яқин борамиз. Одам ўз тафаккури ила шундай қила билади ва қила олади. Амир Темур йили деб эълон қилинган 1996 йил чиндан ҳам қутлуғ келди халқимиз маънавият, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда бир поғона юксалди – Соҳибқирон юлдузи томон парвоз қилди. Аввало шуни алоҳида ва мамнуният билан қайд этиш лозимки,