Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Бизким ўзбеклар


Скачать книгу

керак бўлса, замон эҳтиёжи ҳаётга олиб келади ва у зотларнинг фазилат-хусусиятларини намоён қилишга замин яратади. Бундай қонуниятни кўплаб мисолларда тасдиқлаш мумкин.

      Маълумки, бир ярим аср, яъни 1220 йилдан 1370 йилгача юртимиз қарамлик жафосини чеккан. Ҳамма-ҳамма – оддий фуқародан тортиб, кўпчилик ватанпарвар сиёсий арбоблару пешво уламоларгача истиқлолга орзуманд бўлиб қолган эди. Жамият озодлик ва тараққиётга бўлган манфаатларини ўзида мужассам этган халоскорга, етакчига муштоқ эди. Тақдир тақозоси билан Амир Темур ана шундай халоскор ва етакчи сифатида майдонга чиқди ва зафар қозонди.

      Тарихнинг такрорланишини қарангки, юртимиз яна бир ярим асрча аввал чоризмнинг, кейин қизил империянинг асоратига тушиб қолган эди. Бу асоратдан 1991 йили қутулдик.

      Кимки Амир Темур қадимий Туркистон заминида тасодифан пайдо бўлган деса, хато қилади. Чунки ҳеч нарса тўсатдан пайдо бўлмайди. Ҳамма нарсанинг ўз қонунияти бор. Турон ва Туркистон замини азалдан маънавий озиқланган, маданий қатламга эга бўлган. Ўзбек давлатчилигининг тарихий асослари қарор топганига Амир Темур замонасида икки минг йилдан ошган эди. Буюк бобомиз ҳокимиятни бошқарган йилларда сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар диёримизда қадимдан ривожланиб, шаклланиб келган тарихий-маданий анъаналар асосида юзага чиққандир. Амир Темур ўзбек халқининг кўп минг йиллик тарихий равнақида тасодифий шахс эмас, балки қонуний, зарурий сиймодир. Темур ва темурийлар бир неча минг йиллик тарихий тажриба, буюк анъаналар, буткул шаклланган маданий-маънавий жараён ҳосиласидир. Демак, тарихни бугунга қиёс этсак ва хулоса чиқарсак, истиқлолга чиқишимиз ҳам қонуний бир ҳолдир.

      Жаҳон маданий ва маънавий жамоатчилиги ўн тўртинчи асрда Амир Темур тузган давлат ва унинг бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилган оламшумул фаолияти, умумбашарият хазинасига қўшган ҳиссаси билан танишар экан, уни ўстирган юртга ва мана шу ҳудудда ундан олдин ўтган буюк алломаларининг ижодий меросини, уларнинг муборак ва табаррук номларини яна ҳам бир бор кашф этиши ва кенг миқёсда ўрганишига замин ва шароит туғилди.

      Амир Темур ва умуман, темурийлар замонида юртимиздан етишиб чиққан кўплаб алломаларнинг номлари, илмий ва ижодий ишлари айни улар ҳокимиятни бошқарган йилларда тўрт иқлимда кенг ва теран танилгани ва ёйилганини биз тарихдан биламиз.

      Мустақиллик шарофати билан ана шу анъана яна изчил йўлга тушди. Истиқлол йилларида ўнлаб буюк аллома, шоиру адибларнинг юбилейлари ўтказилганига, асарлари кенг тарғиб қилинганига шоҳидмиз. Масалан, 1986 йилда Амир Темур таваллудининг 650 йиллигини ўтказишни ҳатто тасаввур қилиш ҳам мумкин эмасди, десак муболаға бўлмайди.

      Амир Темур тарих саҳнасида пайдо бўлиб, ўзини тарбиялаган, ўзига ҳаётбахш маънавий озуқа берган, уни буюк ишларга чорлаган эл-юртининг номига ва маданиятига жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотганини тарих тасдиқлайди. Бугунги кунда эса Ўзбекистонимизга,