Ўндер Меҳмет

Мавлоно


Скачать книгу

оғир-оғир Куфага, у ердан Макка томон ҳаракат қилмоқда эди. Ҳар мўминга умри мобайнида бир бора фарз бўлган Ҳаж қарзи адо этилиши лозим эди. Баҳо Валад билан Мавлоно ота-ўғил Маккада бўлиб, чуқур бир хушуъ4 ичра Каъбани тавоф қилиб, такрор йўлга тушган эдилар. Эндиги йўл шимол сари эди.

      Маккадан Мадинага йўл олиб, бу ерда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мақбарасини зиёрат қилгач, ниҳоят, Қуддусга, ундан тағин ойларча йўл босиб, жазирама чўлларни сабр-тоқат билан кечиб ўтиб, Шомга етиб келадилар.

      Шом халқи Баҳо Валадни шаҳар ташқарисида кутиб олиб, шу ерда муқим яшаб қолишини исташади. Баҳо Валад:

      – Тангри бизга Рум (Онадўли) тупроқлари сари йўл олишимизни буюрмоқда. Бизнинг қўналғамиз Қўнё шаҳридир, – дея рози бўлмайди.

      Карвон Онадўлига, Салжуқийлар давлати ҳудудлари томон йўл олади. Ҳалаб5га, у ердан Малатиё6га кечилади. Ҳеч бир қўноқда бир ёки икки кундан ортиқ турилмасди. Карвон айни пайтда мангучакларнинг қўли остида бўлган Эрзинжон7га йўналади. Эрзинжон ва мангучакларнинг шуҳратли султони Фахриддин Баҳромшоҳ ва завжаси Исматий Хотун Баҳо Валад ўз диёрлари сари келаётганини эшитиб, уни кутиб олиш учун Эрзинжон яқинидаги Оқшаҳар қасабасига қадар келдилар. Баҳо Валад бу ерда ҳам мадрасадан қўним топди. Сўнг яна йўлга тушиб, Сивас, Қайсари, Ниғда йўли орқали Ларенда8 (Қаҳрамон шаҳар)га етиб келдилар…

      Баҳо Валаднинг келаётгани ҳақидаги хабар Ларендага бир неча кун олдин етиб борганди. Салжуқийлар амири ва Ларенда шаҳри волийси Амир Муса Бей бир қанча юксак мартабали акобирлари билан яёв шаҳар ташқарисига йўл олишади ва Баҳо Валадни кутиб олиб, саройга даъват этишади.

      Ҳеч бир шаҳарда, ҳеч кимсага юк бўлишни истамаган ва мадрасадан бошқа жойга қўнмаган Баҳо Валад бу ерда ҳам Амир Муса Бейнинг таклифини рад этади ва биронта мадрасадан жой беришларини сўрайди. Унинг бу истагини бажонидил қабул қилган Муса Бей дарҳол мадраса қурилишига амр беради. Шаҳар ўртасидан муносиб майдон танланиб, қисқа фурсатда янги мадраса қуриб битказилади. Оиласи ва муридларини олиб, янги мадрасага кўчиб ўтиши биланоқ Баҳо Валад сабоқ ва ваъзларини бошлаб юборади.

      Чунончи, бу пайтда Жалолиддин ёш ўспирин олим сифатида отасининг дарсларида иштирок этмоқда, кеча-кундуз ўқиб, изланмоқда эди.

      Баҳо Валад Балх шаҳридан кўчаркан, Ҳазратга ҳамроҳлик этган хос муридларидан самарқандлик Шарафуддин Лолонинг Гавҳар Хотун исмли ахлоқ-одобли ҳамда гўзалликда тенгсиз бир қизи бор эди. Баҳо Валад садоқатли муридидан ушбу қизни ўғли Жалолиддин учун сўраганида кекса Лоло буни ўзи учун шараф деб билиб, дарҳол рози бўлди. 1225 йилбаҳорида мухтасар бир тўй билан ҳар иккаласининг никоҳи ўқилди. Ушбу бахтли воқеадан сўнг кўп вақт ўтмай Баҳо Валаднинг завжаси Мўмина Хотун, унинг ортидан эса Мавлононинг акаси Муҳаммад Аълоиддин вафот этади. Шундай қилиб, Баҳо Валад қисқа муддат ичида икки азиз кишисини Қаҳрамон шаҳар тупроғига топширади…

      Бу икки йўқотиш Баҳо Валадни қаттиқ қайғуга