Ўндер Меҳмет

Мавлоно


Скачать книгу

муршидларнинг эътирозига қарамай, султон, вазир ва туман бекларини ҳам ушбу ишонч сари етакламоқда эди.

      Султон Аълоиддин Кайқубод тахтга ўтиргач, мутасаввуф Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий аббосийлар халифаси томонидан Қўнёга йўлланиб, подшоҳга от ва имома жўнатилади.

      Дарҳақиқат, “Миршод ул-Ибод” асари муаллифи мутасаввуф Нажмиддин Доя ҳамда Муҳиддин Арабий, Садриддин Қўнёвий каби олимлар Қўнёда сарой ва халқдан катта эътибор кўрмоқда эдилар. Қўнё илм ва маданият маркази ўлароқ, олим, шайх, дарвешларга эшикларини кенг очганди. Қаерда олим, шайх, шоир, санъаткор исми қулоққа чалинса, унинг Қўнёга чақирилиши табиий эди. Хуллас, бундай ҳолатда Султон ул-уламо Баҳоуддин Валад каби халқ томонидан севилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилган олимнинг Қўнёга даъват этилмаслиги мумкин эмасди.

      Ларенда бекларидан бўлмиш Амир Мусо унинг хизматида эди. Ушбу пок қалбли инсон Баҳо Валад дарсларини чексиз ҳаяжон билан тинглар, Ҳазратнинг сўзларидаги чуқур маъно нашъу намоси ичра ақлу ҳушидан айрилмоқда эди.

      Не ажабки, Баҳо Валадни кўра олмайдиганлар ҳам бор эди. Фисқу фасодни ўзига амал қилиб олган бир гуруҳ кимсалар Амир Мусони эътибордан тушириш мақсадида Султонга шундай хабар етказишади:

      – Балхлик Баҳо Валад Рум диёрига келиб, бу вилоятни валийлик зиёси бирла нурафшон этди. Замонамизнинг қитъалари аро ҳукм юритган подшоҳимиз эса унинг келишидан бехабар қолди. Чунки Султон ҳазратларининг Ларендадаги бекларидан бўлмиш Амир Мусо Баҳо Валаднинг йўлини тўсиб, Ларендада қолишга даъват этган ҳамда мадраса қурдириб, унинг ихтиёрига топширган. Амир Мусо бундай қилишга қандай журъат топди? Султонимиз бунга не деркинлар?

      КАРВОН ЙЎЛИ ҚЎНЁ САРИ

      Султон Аълоиддин Кайқубод бу хабарни эшитиб, Амир Мусодан жуда хафа бўлади. Зеро, Султон ўзининг энг содиқ одамларидан деб билган Амир Мусо томонидан бундай номақбул хатти-ҳаракатга йўл қўйилиши сира кутилмаган ҳол эди. Султон хос одамлари орқали қаттиқ сўзлар битилган шундай хабар йўллайди:

      – У улуғ зотнинг ҳолидан бир оз бўлса-да, бизга маълум қилмадинг. Фаромуш ва ғафлатда қолиб нега бундай қилдинг?

      Амир Мусо нима қилишини билмай, талмовсираган кўйи Баҳо Валаднинг этагига ёпишиб, Султон жўнатган хабарни маълум қилди.

      Баҳо Валад:

      – Ўрнингдан тур, ҳеч ҳам хавотирланма. Қўнёга бориб, Султоннинг ҳузурига кир ва бул воқеа қандай бўлса, шундайича англат, – дея таскин беради.

      Амир Мусо Қўнёга бориши биланоқ, тўғри саройга йўл олади ва Султонга Баҳо Валад ўз истаги билан етти йилдан буён Ларендада яшаётганини, бу ишда ўзининг ҳеч қандай айби йўқлигини батафсил тушунтиради. Унинг бу сўзлари ҳақ эканлигига ишонч ҳосил қилгач, Султон:

      – Агар Баҳо Валад бизнинг пойтахтимизга келиб, Қўнё шаҳрини ўз истиқоматгоҳи айласа, бундан жуда хурсанд бўлгайман… Қули ва муриди бўлиб, измида юргайман. Қўнё шаҳри Султони ва амирлари Уни кутмоқдадир, – дейди.

      Амир Мусога совға-саломлар