Алишер Ибодинов

Худоёрхоннинг сўнгги кунлари


Скачать книгу

воқеа-ларига улкан шубҳа билан ёндашардилар. Лекин тарихчилар иккинчи бир тарихий ҳақиқат – Қўқон хонларининг ўзларини Темур авлоди дея ҳисоблаган Шаҳрисабз беклари қизи – Ойжон ойим ва Фарғонадаги Минг уруғи раҳнамоларидан Абдураҳмонбек ўртасидаги никоҳдан дунёга келганликлари хусусидаги тарихий далилни ҳам ҳисобга оладилар. Худоёрхон Юсуф ҳожига ўз уруғлари тарихи ҳусусида бир оз бошқачароқ хабар бергувчи маълумотларни ҳам ошкор этди.

      Чуст шаҳрида ҳожагон сулоласи намояндалари бўлмиш Мавлоно Лутфулла Чустий истиқомат қиларди. Сирдарёнинг сўл соҳилида яшовчи чорвадор минг уруғи раҳнамоларидан бири – Чанишбий исмли киши ҳазратнинг муридларидан эди. Одатда шу кишини Худоёрхон уруғ бобокалони деб ҳисоблашади.

      – Чуст ва Қўқондаги жуда кўп кишилардан Чанишбий хусусида маълумотлар олдим, – деб ёзади рус тарихчиси А.Валидов. – Лекин бу кишининг Мавлоно Чустий билан танишлиги шубҳа остида. Мавлоно Лутфулла Чустий милодий 1572 йилда вафот этган. Демак, бу ерда ҳар ҳолда Чанишбийнинг Мавлоно Чустий билан яқинлиги бироз шубҳали. Шундай бўлса-да, Қўқон хонлари ҳар йили ёзда бир карра Чанишбий қабрини зиёрат қилишлари айни ҳақиқат. Унинг мозори Қўқондан етти чақирим наридаги Чанишбий номли қишлоқдадир. Хонларнинг Чанишбий қабрини узлуксиз зиёрат қилишлари айни ҳақиқат. Бундай зиёратлар ҳамиша шоҳона, катта маросим тарзида ўтказилган. Чанишбий Қўқон хонларининг бобокалонлари ҳисобланган. Татар тарихчиси М.Чўқаев ўзининг “Худоёрнинг охирги куни” сарлавҳали мақоласида Худоёрхонни Чанишбийнинг авлоди деб ёзган.

      Сирдарёнинг сўл соҳилида яшовчи чорвадор Минг уруғи раҳномоларидан бири, айрим манбаларда асл исми Лутфулла деб кўрсатилган, лекин тарихларда Шоҳмастбий лақаби билан машҳур киши эшоннинг муриди эди. Эшон нечукдир Шоҳмастбий хонадонида ўзига хос усулда тайёрланадиган қатиқни хуш кўрар ва ҳар тонг намоздан сўнг шу қатиқни ичиш билан кунни бошларди. Мурид эса эрта саҳарда сопол тоғорага солиниб, халтага жойланган ажо-йиб таъмли қатиқни кўтарганича Сирга келар, чуқур ва кенг дарёни … бир қўллаб сузиб ўтаркан! Чунки, Шоҳмастбий ўнг қўлидаги қатиқ солинган халтани лойқа сувдан муҳофаза этиб, асов наҳр тўлқинлари узра кўтариб оларкан! Ҳар тонг у шу тариқа дарё сувининг паст-баланд, оз-кўплиги, лойқа ёки тиниқлигига қарамай, эшон истеъмолига аталган ноёб қатиқни албатта сув ва гард текизмай унинг ҳузурига етказиб келаркан. Шу тариқа садоқатли мурид эшон кўнглини олади.

      Кунлардан бир куни эшон билан овга чиққан юрт раҳнамоларидан бири овда урган ўлжасини чангалзор орасидан излаб топиб келган бу одамга миннатдорчилик билдиради. Ҳамда эшон маслаҳати билан атроф қишлоқлардан бирини Шоҳмастбийга ҳадя этади. Қишлоқни эгаллагач, бу уруғ ҳаракатдан тўхтаб қолмайди, аксинча юрт ҳукмфармоларига янада яқинлашади. Ўзларининг уддабуронлик ила олиб борган ишлари боис уларнинг бойлиги кўпаяди, атроф қишлоқларни ўз қамровларига олишади. Тўп-ланган бойлик, обрў-эътибор боис ўзлари мансуб