“Сизҳақингизда алоҳида кўргазма қиламиз”, – дейишди. Таклифлари учун мин-натдорлик билдириб дедимки: “Музей кўргазмалари Андижонда туғи-либ, Андижон учун хизмати сингган ўтмишдаги ва ҳозирдаги ижодкорлар ҳақида ҳикоя қилиш керак. Мен ёшим йигирмадан ошганда Андижонни кўрганман, йилда бир-икки бораман, “андижонлик ёзувчи” деган мартабага лойиқ эмасман”.
Бир куни тоғам – Мирзакалон Исмоилий тошкентликларнинг кўк ду-хоба дўпписини кийиб ўтирган эканлар. “Тоға, тошкентлик бўлиб қолиб-сиз-ку, нега Андижон дўппи киймайсиз?”, – деб ҳазиллашдим. Тоғам мийиғларида кулиб: “Тошкентда ўқидим, уйландим, болаларим туғилди, урушдан кейин ҳам, қамоқдан чиққанимда ҳам Тошкентга интилдим, Тошкентнинг сувини ичяпман, ҳавосида нафас оляпман, нонини еяпман, менам Тошкентликман-да”, – деган эдилар.
Ҳар турли давраларда одамлар бир-бирлари билан танишиш пайтида “қаерликсиз?” деб сўрашади. Мен шу саволни ёқтирмайман. Чунки бу менга маҳаллийчиликнинг аввалбоши бўлиб туюлади.
– Қаерликсиз?
– Қашқадарёликман.
– Ие, менам қашқадарёликман, қайси туманидансиз?
– Чироқчидан.
– Бахтимдан ўргилай, менам чироқчиликман, қайси қишлоқдансиз…
Бунақа савол-жавобларга кўп гувоҳ бўламиз. Бир-бирини билиб қўйиш зарарли эмас. Лекин шундан сўнг маҳаллийчилик бошланса, ёмон.
Ўтмишдаги ноиттифоқлик хасталигидан қалам аҳлининг қалби зир-зир титраган ва дардларини, ҳасратларини йиғлаб-йиғлаб қоғозга туширган. Сиёҳ билан эмас, юрак қони билан ёзилган сатрлар озми? Мумтоз адабиётимизни варақласак, қулоғимиз остида улуғлар оҳу фарёди жаранглайди.
Тор кўнгуллик беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг,
Тўқсон икки бовли ўзбек юртидур, тенглик қилинг…
Шоир Турди бу сатрларни уч юз йил илгари эмас, бугун ёзгандай туюлмаяптими?
Маҳаллийчилик миллатчиликдан ҳам баттар. Биз “миллатчилик” атамасини салбий маънода ишлатишга ўрганиб қолганмиз. Аслида бу атама ижобий маънони англатади. Яъни, миллатчи – бошқа миллатга нафрат кўзи билан қараб ўз миллатини кўкларга кўтариб мақтовчи эмас, балки миллати учун хизмат қиладиган, миллати учун жонини фидо қилишга тайёр шахс. Ўзга миллатга душманлик назари билан қаровчи одам нодондир, бадбахтдир. Чунки одам боласи, миллатидан, тилидан қатъи назар –Аллоҳнинг бандаси. Ҳар миллатда яхши одам бор, ёмони бор. Битта-иккита ёмонига қараб ҳаммасини ёмонга чиқариш ақлсизликдир. Чунки бошқа миллат вакили биздаги ёмонларга қараб, барчамизга нотўғри баҳо берса, қандай бўлади?
Бу масалаларни ҳал этиш фақат сиётсатчиларнинг вазифаси эмас. Бадиий адабиёт зиммасида ҳам улуғ вазифалар бор. Рауф Парфи ёзганларки: “Адабиёт инсониятга миллий асосда туриб, умуминсоний қад-риятларни улуғлаш, дунёдаги барча миллатлар тенг, барча миллатлар бир хил мавқега эга, барча халқлар учун имтиёз бир хил берилишини таъкидлаш учун керак”.
Шаклланган миллат руҳи нималарда кўринади? Биринчи галда аҳил-ликда, бир-бирига бўлган меҳр-оқибатда. Бир-бирининг тақдирига ло-қайд қарамасликда. Аслида дунёда яшаётган ҳар бир одам миллати,