Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

қилур. Ўш авбошининг зарафоти будурким, ҳар ким анда уйқуласа, ул шаҳжўйдин сув қуярлар. Умаршайх мирзонинг охир замонларида қизил била оқ мавжлиқ тош ушбу тоғда пайдо бўлди: пичоқ дастаси ва такбанд ва баъзи нималар қилурлар, хейли яхши тошдур. Фарғона вилоятида сафо ва ҳавода Ўш чоғлиқ қасаба йўқтур”.

      Ҳужрага доир сатрларни ажратиб ёзганим бежиз эмас. Болалик кезларимда Бобурнинг ҳужраси ҳақида кўп ҳикоялар эшитганман. Аяжоним Ўшга ҳар борганларида бу жойларни зиёрат қилар эканлар. Сулаймонтоғдаги “қилкўприк” деб ном берилган қияликдан ўтмоқчи бўлган кишининг гуноҳи кўп бўлса – пастга йиқиларкан, гуноҳсиз бўлса –ўтиб оларкан. Бу албатта, бир афсона, чунки неча минглаб гуноҳкорлар “қилкўприкдан” осонгина ўтиб олгач, гуноҳли ишларини бемалол давом эттираверганлар. Одамзод Қиёматдаги ҳақиқий қилкўприкдан ўтиш учун бу дунёда ёмонликлардан тийилиб яшаши керак. Мирзо Бобур ҳужрасини олтмишинчи йилларнинг аввалида бузиб ташлашга фармон берганлар тоғдаги “қилкўприк”дан ўтганларми ё йўқми, билмайман, Қиёматдаги қилкўприкдан ўтишда бу кабира гуноҳлари оқибатини кўрармикинлар, бу ҳам бандага номаълум. Лекин бу дунёда халқнинг лаънатига қолганлари аниқ. Аяжонимнинг ҳикояларидан завқланган қўшни аёллар биргалашиб Ўш зиёратига бориб келишгач, ҳужранинг бузиб ташланганидан афсуслана-афсуслана бу ишга қўл урганларни роса қарғашган эди. Гуноҳкорларнинг бошига неча юз минг қарғиш ёғилган экан, Худо билади. Ҳужранинг нимаси коммунистларга ёқмаган экан, мен ҳануз тушунмайман. Бу аҳмоқона иш шунчаки оғзаки фармон билан эмас, партия раҳбарларининг қарорига асосан амалга оширилган. Бу бадбахтларнинг айёрлигини қаранг: вилоят ва шаҳар партия қўмиталари раҳбарлари асосан қирғиз ва рус коммунистлари бўлгани ҳолда, қарорга фақат ўзбек амалдорларига имзо чектиришган. Ташаббус кимдан чиққану, ким имзо чеккан?! Бу айёрлар кимнидир йўқ қилишни истасалар, гулханга ўтин тўплайдилар, бир бечорани занжирбанд қиладилар, аммо ўзлари олов ёқмайдилар, гугуртни қайсидир овсарнинг қўлига берадилар. Ҳужранинг бузилиш тарихи худди шундай. Етмишинчи йилларнинг ўрталарида халқ бу ҳужрани тиклади. Ёшлар пастдан то тоғ тепасига қадар турнақатор бўлиб, қўлма-қўл ғишт узатдилар. Ҳужранинг тиклангани қувонарли ҳол, аммо у аслининг ўрнини боса олмайди. Ўзбеклар учун зиёратгоҳ бўлган бу ҳужраларнинг бузиб ташланганидан юраги зардобга тўлган шоир Шавкат Раҳмон алам ва армон билан бу сатрларни битган эди:

      …Ўйладим

      юксакка чиққан чоғимда

      ўз зотин, ўз отин унутганларни,

      қадимий булоқлар кўзини кўмиб,

      азим дарёларни қуритганларни.

      Ўлсам-да ёдимдан чиқмайди бири:

      кибру ҳаво билан пастни кузатиб,

      буздириб ташлади ярим кечаси

      тўрт юзу олтмиш йил турган ҳужрани.

      Тўрт юз олтмиш йиллик

      қуёш ҳам, сув ҳам,

      энг қаттол душман ҳам қилмаган ишни

      тўнғизфеъл бир нокас бажариб кетди,

      авлод-аждодига