менинг мулкимни омон сақлабсан, ўзингга шукур, – деб қувонибди. Аммо уч-тўрт қадам юргач, қандай гуноҳга ботганини англаб, йиғлаб юборибди-ю, саждага бош қўйиб истиғфор айта бошлабди.
Аллоҳ унинг мол-мулкини асрагани учун ҳамд айтган эди. Энди нечун тавба қиляпти?
Гап шундаки, унинг шукронаси замирида худбинлик мавжуд. Яъни, маҳалланинг куйиб кул бўлгани уни ташвишга солмаган, биродарларига ачинмаган, у ўзининг уйи омон қолгани учунгина хурсанд эди. Аввалига билмадики, Аллоҳ уни синаш учун мулкини омон сақлади. Эртами-индин янада азоблироқ синов юбориши мумкин. Яъни, бутун маҳаллани омон сақлаб, унинг мулкини кулга айлантирмоғи ҳам эҳтимол. У киши шу ҳақиқатни англаб, мулкини жабрдийдаларга улашиб, сўнгги нафасига қадар тавба қилган экан.
У киши-ку гуноҳини англабди.
Англамаганлар қанча? “Отилган ўқ тўнкага санчиладими ёки қўшнимнинг кўксигами – мен учун фарқи йўқ, менга тегмаса бас”, – дейдиганлар озми?
Бундайларга деймизки, “Нодонлик қилманг, биродар, қўшнингизга ўқ узган тўппонча тепкиси яна бир марта босилиши мумкин, балки иккинчиси тўнкага ҳам эмас, қўшнингизга ҳам эмас, айнан сизнинг кўксингизга аталгандир? Сиз Аллоҳдан: “Қўшнимни паноҳингда асра!” – деб сўранг. Йиғлаб-йиғлаб юракдан сўранг. Шунда Аллоҳ сизни ҳам асрайди. “Қўшнимнинг ризқига барака бер”, – деб сўранг. Аллоҳ сизнинг ризқингизга ҳам барака беради.
Бир кишининг уйида сичқонлар кўпайиб кетибди. Дўсти мушук сотиб олинг, деб маслаҳат берибди. “Йўқ, биродар, мушук олсам, сичқонлар қўшнимникига қочиб чиқиб, уларни безовта қилади”, – дебди у одам. Яна бир одам қўшнисининг камчиқим бўлиб қолганини сезса, ҳадисга риоя қилиб, уйида уч-тўрт кун қозон осдирмас экан. “Биздаги таомнинг ҳиди уларнинг димоғига урилиб, қийнамасин”, – дер экан.
Сиз балки “Ундан кўра қўшнисига пул берса ёки таом чиқарса бўлмайдими?” дерсиз? Гап шундаки, жоҳил қўшни ҳадя, эҳсонни радэтиб, “мен сизга гадоманми?” деб ўжарлик қилар экан. Бунақа ҳолларда “Мен бердиму сен ноз қилдингми, баттар бўл”, деб маишатиниқилаверадиганлар ҳам бор. Булар Аллоҳнинг синовини англамаган гуноҳкор бандалардир. “Йа Аллоҳ, бундайларга ўзинг ҳидоят бер!” – деб дуо қилайлик.
Халқимизда: “Қўшнинг тинч – сен тинч”, – деган мақол бор. Бу ҳикмат-нинг мазмуни ойдек равшан, мулоҳазага ўрин йўқдек кўринади. Лекин “Қўшнинг тинч бўлмоғи учун ўзинг нима қилишинг керак?” деган савол қўйилса, ҳар бир одам ўйланиб қолади. Қадим-қадимдан қўшничилик муаммоси донишмандлар диққат-эътиборида бўлган. Ҳозиргина эслаганим мақол бекорга вужудга келмаган: Қўшнинг тинч – сен тинч! Бу демак, агар сен осойишталигингни истасанг, аввал қўшнингни осойишталик билан таъминла. Аввал ўзингни эмас, қўшнингни ўйла, дейилмоқчи. Бу мақол замирида одамларни биродарликка, меҳр-оқибатли бўлишга ундаш ётади. Оилада ота-онасига, акалари-укаларига меҳрли бўлиб улғайган одам, шубҳасиз, қўшнига ҳам