Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

Бошқа шаҳарда бўлишса қўнғироқ қилинг, ёки икки оғиз ширин сўзингизни оқ қоғозга тушириб, йўлланг. Бу ҳам савоб…

      Сабр имтиҳонидан ўтган фарзандлар Аллоҳнинг марҳаматига эришадилар. Мен, акаларим, опаларим, жиянларим шундай мартабага эриша олдикми? Бу ҳам бизларга маълум эмас, шундай даражага етказишни Аллоҳдан илтижо қилиб сўраб яшаяпмиз. Атрофимиздаги воқеаларни кузатганда кўриб, ёки бошқалардан бундай мартабага эриша олиши гумон бўлган фарзандлар ҳақидаги гапларни эшитиб, афсусланаман. Фарзандларнинг нодонликларидан афсусланаман. Булар ҳақида ҳам кўп ўйлайман, айрим издиҳомларда ёшларга ибрат бўлсин учун, гапириб бераман.

      Бир биродаримиз кўзида ёш билан айтиб эди: отаси хаста экан. Катта акаси ақиқа маросимига тайёрланаётган экан. Бизда бунақа одат кўп учрайди. “Отам (ёки онам) кўриб қолсинлар”, деб тўй ёки бошқа маросимни тезлатамиз. Бу, албатта, яхши ният. Аммо бу ният ортида “отам (ёки онам) ўлса, тўйим қолиб кетади (ёки тўйга атаганларим азага ишлатилиб кетадими)” деган ҳадик ҳам бўлади, буни яширмайлик. Хуллас, биродаримизнинг акаси ақиқа дастурхонига олинажак неъматларни рўйхат қилиб ўтирганида хаста ота: “Қуюлтирилган ширин сут ҳам олиб келгин”, – деб илтимос қилибди. Шунда нодон ўғил ўйламай-нетмай: “Бунақа сут ҳозир отлиққа йўқ, қаердан топаман”, – дебди. Хаста ота индамабди. Ўша пайтда бу нарсанинг топилиши чиндан ҳам қийин эди. Аммо ўғил отанинг кўнгли учун “албатта топамиз”, деса кифоя эди. “Худонинг марҳаматини қарангки, – дейди биродаримиз, – акамнинг бу гапларидан ранжиб турганимда бир дўстим дадамни йўқлаб, иккита нон билан ўша сўралган қуюлтирилган ширин сутдан олиб келди. “Мана, дада, сўраганингиз, очиб берайми?” – деб сўрадим. Дадам банкани қўлларига олиб, ҳудди гўдак бошини силагандай силардилар-да: “Кейин очасан”, – дедилар. Ақиқадан сўнг дадам ҳушларини йўқотдилар ва кўп ўтмай бу фоний дунёни тарк этдилар. Аёллар дадам истаган қуюлтирилган сутни очиб, ширинликлар пишириб, маърака дастурхонига қўйдилар…”

      Шунга ўхшаган воқеалар оз бўлса ҳам учраб турадики, ундан кўзюммоқлик мусулмон боласига хос эмас. Ота-оналарини иззат қилувчиларни ҳаётда кўп учратамиз ва бундан кўнгилларимиз шодланади. “Менинг фарзандларим ҳам шундай солиҳ бўлсин”, деб ният қиламиз. Ният қилишимиз яхши, аммо шунинг ўзи кифоя эмас. Фарзанднинг олижаноб, фазилатли бўлиши фақат унинг насл-насабига тааллуқли бўлиб қолмайди.

      Баъзи беморларнинг нафси ниманидир талаб қилади. Бу талаб кўпинча ўткинчи бўлади. Ўша нарса топиб келинганда егиси, ичгиси келмай қолади. Бобур Мирзо ўлим тўшагида ётганларида Андижон қовунини егилари келган экан. Баъзи беморларнинг хаёллари чалғиб қолади. Нимадаъво қилаётганларини ўзлари ҳам билмайдилар. Ҳикматхон катта бувимизнинг бетобликларини эшитиб, Тўйтепага бордим. Овқатланиб ўтир-ган эканлар. “Келиним менга гўшт бермайди”, – деб нолиб қолдилар. Шўрванинг сувини ичиб олганлар, битта картошка билан иккита сергўшт устихонга ҳали навбат келмаган…