Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

оғир жазо беришни талаб қиляпти. Ажабланяпсизми? Мен ҳам дастлаб ажабланган эдим, сўнг ғазабландим. Гувоҳликка келганлардан бири: “Агар одилман, десангиз, бу қизни энг олий жазо – отишга ҳукм қилинг, ҳукмни халқ олдида ижро этинг. Ноқобил фарзандлар бундан ўрнак олсин!” – деди. Ўлим жазосига лойиқ кўрилаётган қиз отанинг ёлғиз фарзанди экан. Онадан ёш етим қолибди. Қизининг бахтини ўйлаб, ота бошқа уйланмабди. Қизини орзу-ҳавас билан куёвга узатибди. Хасталаниб, шифохонага ётганида нафсига банди қизи ота номидан қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, уйни сотиб юборибди. Ота шифохонадан қайтсаки, уй йўқ… Қолгани сизга маълум. Албатта, суд бу фарзандни ўлимга ҳукм қилмайди. Товламачилиги учун бир неча йилга қамар ёки аёллигини эътиборга олиб, озодликдан шартли равишда маҳрум қилар. Лекин Аллоҳнинг жазоси қаттиқ бўлади. У фарзандни суд ўлимга ҳукм қилмаса ҳам, у аллақачон ўлган, тирик ўликка айланган. Ундан энди ер ҳам ҳазар қилади. Эсини йиғиб тавба қилса қилди, бўлмаса охирати тамоман куяди. У-ку, тавба қилар, аммо ота рози бўлармикин ундан?

      Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики:

      – Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.

      Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келганқари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: “Ўғлингнинг гаплари тўғрими?” – деб сўрадилар.

      – Ҳа, тўғри, – деди чол. – Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай – ўғлимга едирдим, ўзим киймай – ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаман-да пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?

      Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: “Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!”

      Бир қўшиқ радиода, тўй оши маросимларида ҳам кўп айтилади. Ундаги “Эй ўғил, ҳаддингда тур, отанг сени сотганда ҳам” сатрига ёшларнинг ҳамиша эътибор қаратишларини истар эдим.

      Не шодки, бизнинг юртимизда ота-онасини ҳурмат қилувчилар кўп. Камина истиқомат қилувчи “Илғор” маҳалласида Япония мамлакатидан келган бир ёш олим ижтимоий тадқиқот олиб борди. У маҳалладаги барча маросимларда иштирок этишга ҳаракат қилди. Унинг зийрак фаҳми фарзандларнинг ота-оналарини беқиёс тарзда ҳурмат қилишларини англабди. Бир куни у билан суҳбат чоғида дунёга машҳур япон адибларининг асарларидан гап очдим.

      – Ҳа, Япония улуғ ёзувчиларга бой мамлакат. Менинг юртим илм-фанда ҳам илгарилаб кетган, – деди у. – Аммо ҳар бир халқ илм-фанда ёки адабиётда худди шундай, балки бундан ҳам аълороқ ютуққа эртами-кечми