Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

бўлларинг”, деса ҳаммаси ўн иккига қолмай етиб келадими? Янгича футболда бунақаси бўлмайди. Шунинг учун бунақасини “ғалатфутбол” деб атасак-да ярашур. Тренир ўйиндан икки кун олдин тўптепар бачаларига тилпон қилиб чиқадур. Масалан, бунақа дейдур:

      – Аковси бўйидан, футбол фитрасияси мандан бемаслаҳат бир иш қилиб қўйибди. “Тўртешар” қўмондаси бирлан ўйин жума куни бўлар эрмиш. Вақтингиз бўлармикин?

      Янгича футболчи пешонасини тириштириб, кейин бош чайқайди:

      – Жума куними? Йўқ, братан, пайшанбанинг эртасига тўп тепишга ҳолим бўлмайди.

      Гапи тўғри-да! Қайси эркак пайшанбанинг эртасига ҳакиллаб югуради? Эркак ҳам одам, дам олишга ҳақи бор. Тренир ақлли одам-да, бачаларининг аҳволини билиб, фитрасияга илтимос қилиб, ўйинни шанба кунига кўчиради. Яна тилпон қилади. Гал дарвозабонга келганда яна ишкал чиқади. “Куёв чақирди”га бормаса бўлмас экан. Якшанбада ҳимоячининг тоғаси хатна тўй қилаётган эркон, душанбада ярим ҳимоячининг хотини туғиб қолиши эҳтимоли бор эркон. Сешанбада чап қанот ҳужумчининг қайнонаси “гап” бераркан. Чоршанбада ўнг қанот ҳужумчининг холаси учинчи эридин ажрашиб, тўртинчисига никоҳланаркан. Ўйин пайшанбага белгиланганини эшитиб, марказий ҳужумчининг чапақай жаҳли чиқиб кетди. “Акахон тўқсон минут итдай югуриб, чарчаб уйга бораманми? Хотинимнинг кўзига қандай қарайман?” Шунақа қилиб, ўйин ўн кундан кейинга белгиланади.

      Ҳой, Абдумалик аканинг ўғли, гапимни эшитяпсанми, намунча анқаясан?! Ана энди тасаввур қил: бир томонда “Тўртешар”нинг қорин қўйғон азамат йигитлари. Иккинчи томонда ўзимизнинг “Юмалабтепар” қўмондаси. Ҳакамбойвачча уларнинг жўрабошиларини чақириб “Агар рухсат берсангиз, хуштакни чалсам-у, ўйинни бошлаб юбора қолсак”, деб илтимос қилади. “Воҳ! – дейди “Юмалабтепар”нинг жўрабошиси. –Бетоқат хотинга ўхшаб намунча шошасан? Бир йилдан бери бу оғайним билан энди учрашиб турибмиз. Ўйиндан кейинги ошпошнингмаслаҳатини қилиб олайлик”. Ҳакам сал таранглиқ қилади-ю, паловхон-тўрадан ўзига ҳам насиба тегишини билгач, сал нари кетади. Жўрабошилар бир чекимдан нос отиб олишгач, “Пачоқтўп” чойхонасидаошхўрлик қилиб олишга келишиб олишади. “Юмалабтепар” ўйинда ютқизиб беришга, “Тўртешар” эса ошнинг ҳаражатини кўтаришга келишадилар. Ҳомийлар томонидин “Юмалабтепар”нинг ҳар бир ўйинчисига майдақавиқ чопон, иккита ароқ, иккита коньяк, йигирмата “Кока-кола”, икки кило сон гўшти, уч кило биқин гўшти, бир килодан жигар тайёрлаб қўйилгани эслатилгач, 4 : 1 ҳисобида тўхталишди. “Юмалабтепар” бачаларининг кайфиятлари сал пачоқроқ бўлиб тургани учун улар уришлари лозим бўлган тўпни ҳам “Тўртешар” ҳимоячиси ўз дарвозасига киритадурғон бўладир.

      Ҳа, айтмоқчи, “ғалатфутбол”нинг асосий талабини айтмабман-ку? Талабга кўра, ҳар бир футболчи бачада алоҳида-алоҳида қўл телпони бўлиши шарт. Чунки ўйин пайтида тўпни кимга оширсам экан, деб бош қотириб ўтирмайди. Масалан, дарвозабон тўпни қўлига олиб, майдонга