Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

ғазабга келтирган бўлса керак. Аксинча бўлганида, эҳтимол масалага бу даражада жиддий ёндошишмаган бўлишармиди… Хуллас, Москвадан юборилган махсус мухбир воқеани ўрганиб, “Комсомольская правда” газетасида танқидий мақола эълон қилди. Жумҳуриятнинг раҳбарияти учун бу танқид кутилмаган ҳодиса эди. Комсомол раҳбарларига нима дейишган бўлишса, дейишгандир, ҳарҳолда бошга урилган гурзи товонга қадар зириллатиб юборгани аён эди.

      Биринчи муҳокама комсомол марказқўми бўлим бошлиғи Ниёзматов хонасида бўлди. У кириш сўзи қилиб ўтирмай, барчани бирваракайига сиқувга ола бошлади. Ҳозирги баъзи кичик раҳбарларга осон: ғазаблансалар, тилларига бемалол эрк бериб юборадилар. Мажлис пайтими ё даладами, фарқи йўқ, айбдорларнинг бувисидан тортиб, онасига қадар бир-бир “эсланади”. Ҳатто орага эшакни ҳам аралаштиришдан қайтишмайди. У дамда бечора раҳбарлар тилларини тийишга мажбур эдилар. Ниёзматов болалар футболига масъулларни, Базановни бир-бир “илиб” чиққач, менга юзланди.

      – Матбуот нимага анқовсираб турди, нимага камчиликни ўз вақтида фош қилмади? – деб ўшқирди. Менга аталган “тош”лари тугагач, жавоб кутди. Мен жавобга тайёрланиб борган эдим. Унга газетани узатдим.

      – Нима бу? – деди газетага қўл узатмай.

      – Июнь ойида, Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилаётганда “Союз”даги ғирромликларни аниқлаб, газетага ёзганман. Мусобақани ўтказган шаҳар комсомоли танқидга жавоб ҳам бермади. Республика мусобақаси бошланиши олдида ҳам шу масалани кўтарганман…

      “Бу масалани кўтарганимдаги мажлисда ўзингиз ҳам бор эдингиз”, десам, ўт устига мой сепилгандек бўлишини англаб, гапни шу ўринда қисқа қила қолдим. Ниёзматов буни тушунди. Қўлимдаги газетани олиб, тезгина кўз югуртириб чиқди-да, “сенга рухсат”, деди. Мен буни хонадан чиқишга рухсат, деб тушундим, кейин англасам, жазодан қутулиб қолишимга ижозат бўлган экан. Базанов “Старт”даги тренерлик вазифасидан бўшатилиб, болалар билан ишлаш тақиқланди. Исҳоқ Тошмуҳамедов ҳам “Чарм тўп” президентлигидан, болалар футболи раҳбарлигидан четлатилди.

      Кейинги йилги мусобақаларда 11–12, 13–14 ёшли болалар икки гуруҳда иштирок этдилар. “Чарм тўп”нинг кўлами кенгайди. Жумҳурият мусобақалари фақат Тошкентда ўтказилмай, бошқа шаҳарларга ҳам кўчди. Қўқондаги мусобақаларда тошкентликларнинг омади чопмади. Нукусликлар чемпион, гулистонликлар иккинчи, тошкентликлар учинчи ўринни эгаллашди. Наманганлик болалар ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Финалга чиқишлари ҳам мумкин эди. Аммо устозларининг калтабинлиги туфайли улар асосий ғалабани бой бердилар. Ҳал қилувчи ўйин бўладиган куни пешин чоғи наманганликлар кўринишмади. Ажабландим. Улар ўйинга ярим соат қолганда стадионда пайдо бўлишди. Устоздан “қаерда эдинглар?” деб сўраган эдим, у фахрланиб: “Болларни қувонтирдим, яхши ўйин кўрсатганларининг мукофотига самовархонада ош қилиб бердим”, – деди.

      Ана сизга тренернинг аҳволи! Ўйин бошланди, “ошхўр футболчилар” югура олишмайди, тинмай чанқашади… Устознинг самовархонадаги