Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

Тошкентга автобус қатнови тўхтаган эди. Самарқандми ё бошқа шаҳарданми қатновчи автобуслар Гулистонда тўхтаб ўтарди, лекин унда бўш жой борми йўқми, номаълум эди. Ярим кечада поездда тик турган ҳолда уйга қайтиб, эрталаб текширув натижасини маълум қилдим. Ўша заҳоти Тошкент – Гулистон ўртасида телефон орқали “жанг” бошланди. Обком котиби менинг текширувим ва аниқланган ғирромликлар мутлақо асоссиз эканини қайта-қайта такрорлайвергач, охири Ниёзматов: “Бўпти, мухбирнинг ҳисоботини нотўғри деб қабул қилмайман. Бугун текширишга ўзим бораман. Ўн тўртта эмас, битта болада ғирромлик бўлса ҳам, партбилетингни столга қўясан. Агар сен ҳақ, мухбир айбдор бўлса, уни журналистикани тушида ҳам кўрмайдиган қилиб, ишдан ҳам, партиядан ҳам ҳайдаймиз”, – дегач, у томондан “Биз кенгашиб, фикримизни маълум қиламиз”, деган жавоб эшитилди. Беш дақиқадан кейин эса “Биз Ереванга боришдан воз кечдик”, деган қарор билдирилди.

      Амалдорлар ўртасида “Партбилетингни столга қўясан”, деган пўписа ўлим ҳукми ўқиш билан баробар эди. Чунки партия сафидан ўчирилиш мансаб тахтидан мосуво бўлиш демак эди. Сталин даврида эса партия билетини столга қўйган киши тўғри қамоқхонага жўнатилган. Эҳтимол, коммунист амалдорларнинг “ҳам жой кетди, ҳам жон кетди” деган қўрқуви ўша даврдан мерос бўлиб қолгандир.

      Ереванга бўлим мудиримиз бориб келдилар. “Бутуниттифоқ мусо-бақасида иккинчи ўринни эгалладик”, – деб қувониб юрдилар. Борганлари яхши бўлган экан, кейинроқ бу мусобақалар ҳақида китобча нашр эттирдилар. Ҳарҳолда газетадаги спорт бўлимининг ишлари изсиз кетмади.

      Бугунги ўзбек футболи ҳақида танқидий фикрлар ҳам мавжуд, умидли изланишлар ҳам бор. Ўсмирлар ва ёшларнинг ҳаракати бугун бўлмаса эртага яхши натижалар беришини кутамиз. Фақат дастлабки ютуқларни қўлга киритаётган ўсмир-ёшларни ҳаддан ортиқ эркалатиб юбормаслик керак. Ёш спортчи ва санъаткорни ҳаддан ташқари олқишлашнинг меваси аччиқ бўлади. Улар бугунги кичик ютуқни энг юқори шоҳсупа деб ўйлаб, талтайиб ётиб оладилар, кибрга бериладилар ва бор қобилиятларини бой бериб қўядилар. Ўзимизнинг об-ҳаво машқлар учун қулай бўлгани ҳолда уларни неча ой мобайнида денгиз бўйларига олиб бориш ҳам менга ғалати туюлади. Айниқса жамоаларга четдан ўйинчи жалб қилишнинг ҳеч бир самараси йўқ. Катта пул эвазига олиб келинган украиналик ёки сербиялик футболчининг ўзимизнинг йигитлардан кескин фарқ қиладиган қобилияти йўқ. Оддий ҳақиқат шуки, агар чиндан ҳам яхши спортчи бўлса, Украинадаги ёки Сербиядаги шуҳратли жамоаларда ўйнамасмиди? Қўполроқ қилиб айтганда “Бозордан қочган” футболчини олиб келишдан мақсад нима экан? Ана, шуҳратли футболчи Ривалдо келиб осмондаги қуёшни олиб бердими? У ўз маҳоратини ўргатиш ўрнига бизникилардан арзимаган турткига думалашни ўрганиб кетди. Шуҳратли тренерлар, хусусан, Сколари маставага мўлжалланган масаллиқдан палов дамлаб бериб, қойил қилиб кетдими?

      Ўн йилча муқаддам Дипломатия дорилфунунидаги учрашувда талабалар бир