Эркин Рахмонов

Бадиият жозибаси


Скачать книгу

дахлдор. Замонавий ёки Европа адабиётшунослиги асосан адабиётшунос олим учундир. Бу билимларнинг китобхонга деярли қизиғи йўқ даражада бўлади.

      Мумтоз адабиётшунослик эса, китобхонга шеърнинг нимаси қизиқ ва муҳимлигини ипидан игнасигача ўргатади. Олимга ва шоирга эса, ўша қизиқ ва муҳим бадииятни қандай яратиш сирларини ўргатади. Шоир ҳар бир байтда қўллаган санъатларидан мамнуният билан қониқади ва шу таассурот китобхон ўқиганида янгиланади. Ижодкор ҳолати, шоир ижод жараёнида бошдан кечирган илҳомий лаззат китобхонга ўтади.

      Шунинг учун ҳам ҳозирги замон адабиёти бадиий жиҳатдан мумтоз адабиёт сингари сернақшу нигор эмас. Негадир ҳозирги китобхон ўзбек мумтоз адабиёти мутолаасидан йироқ юради. Шоирларимиз ҳақида ҳам тортинмай шу гапни айтиш мумкин. Балки зарур ҳам!

      Ҳозирги ўзбек шеъриятининг буюк парвозлари сезилмаслиги мумтоз адабиёт заминидан узилиб қолгани натижаси эмасмикан? Ҳалима Худойбердиеванинг “Бегим” шеърий гултожининг, Абдулла Ориповнинг “Куз манзаралари”дай шеърининг яратилиши ўзи мумтоз адабиёт ва мумтоз бадииятнинг самарали таъсири туфайли эмасми ахир?!

      Замонавий адабиётшунослик ҳозирги замон шеърини таҳлил этганда бирор муҳим фикр – нукта устида мулоҳаза юритади. Мумтоз адабиётшунос бирор ғазал ҳақида фикр юритса, у етти байтли бўлса, ундан еттита нукта – фикрий кашфиёт топади ва ҳар бир байт бадиияти сирларини кашф этиш йўлидан боради, яъни биринчиси бутун шеърга баҳо беради, иккинчиси ҳар бир байтни ипидан игнасигача текшириш билан машғул бўлади.

      Адабиёт назарияси шеър таҳлилида унинг мавзуси, ғояси, лиризм, таъсирчанлик, манзара, лирик қаҳрамон туйғулари ифодаси, замонавийлиги, таржимаи ҳоллик хусусиятлари, шахс ва давр муаммоси, шоир “мен”и кимлиги сингари масалаларни инобатга олади. Балоғат илми бу масалаларнинг байтдаги ифодасига нисбатан қўллайдиган истилоҳи – нуктадир. Нукта:

      • фикр;

      • янги фикр, фикрий кашфиёт;

      • оҳорли бадиий воситалар;

      • ақл ва мушоҳада учун манзур этиладиган янгиликлар.

      Балоғат илми шеърга ҳар томонлама таҳлил билан ёндошади:

      • вазн юзасидан;

      • жанр юзасидан;

      • нукта юзасидан;

      • бадиий санъатлар юзасидан;

      • тасаввуф нуқтаи назаридан.

      Энди бадиий санъатлар юзасидан ёндашув қандоқ кечишини тасаввур этайлик. Саноеъ илми китобхон диққат-эътиборини:

      • ҳарфга;

      • ҳарфнинг маъно ифодасига;

      • ҳарфнинг товуш ифодасига;

      • мисрада ва байтда ҳарф (товушлар) муштараклигига;

      • сўзга;

      • сўзнинг мисра ва байтдаги ўрнига;

      • сўзнинг маъносига (бир хил ёки ҳар хиллигига);

      • сўзнинг такрорланишига;

      • сўзнинг асл ёки кўчма маънода эканлигига;

      • жинсдошлиги хусусиятларига;

      • бирикмага;

      • бирикма маъно жилосига;

      •