Синтактик-стилистик усуллар (тарсеъ, тарди акс, радд ул-ажз илас-садр, ташобеҳ ул-атроф, мураббаъ, мудаввар, муздаваж, мумосила, таштир, тажзия, тасреъ, тазмин, тасмеъ, тардид, такрор, радд ул-матлаъ, таждиди матлаъ каба).
6. а) сўзнинг ички, ташқи формаси билан алоқадор санъатлар (тажнис, иҳом, иттифоқ, иштиқоқ, қалб, мутазалзил каби).
б) айрим сўз эмас, умуман тугал матн (мисра, байт) билан алоқадор стилистик усуллар (тавжеҳ, таъкид ул-мадҳ бимо яўбаҳ уз-зам, идмож, таълиқ, тажоҳили ориф, ҳазл ун-муроду баҳил-жидд каби).
7. Контраст (тазод, қаршилантириш) санъати.
8. Мураккаб санъатлар (муаммо, таърих, ҳижои ҳуруф, ҳарфлар билан боғлиқ усуллар).
9. Стилистик мутаносиблик (жам, тафриқ, тақсим, жаму тафриқ, жаму тақсим ва бошқалар).
10. Қофия билан алоқадор санъатлар (эънот, ийто [радд ул-қофия], ҳожиб, тажнисли қофия, зулқофиятайн, мусажжаъ, тасмит каби). Шунингдек, тарсеъ, таштир, тажзия, тарсеъ каби стилистик усуллар ҳам бевосита қофия билан алоқадор”.14
Бизнингча, санъатларни икки гуруҳга бўлиш мақбул усулдир. Уч турга бўлиш шунинг учун мақбул эмаски, “муштарак санъатлар” деб иккита гуруҳга мансублик назарда тутилар экан, демак бу таснифнинг ўзи нотўғрилигини кўрсатади.
Кейинги ўн пунктли тасниф албатта олимнинг жуда катта илмий идроки маҳсули бўлиб, унда санъатлар тасниф пунктларига тақсимланган.
Биз буни маъқуллаймиз. Аммо, биз таснифнинг бошқа йўлидан борамиз: ҳар бир санъатнинг ўз имкониятлари доирасини кенгайтириш, ҳар бир санъатнинг ички таснифи билан шуғулланиш бизнингча муҳимроқ туюлади. Негаки ўнта пунктли тасниф санъатларнинг вазифаларини чеклаётгандек, чегаралаётгандек туюлади.
Ушбу сатрлар муаллифи анъанавий тасниф билан қизиққан пайтлар – етмишинчи йилларда бадиий санъатларни: маънавий, лафзий ва қоришиқ санъатлар тарзида тасниф қилган эди. Орадан кўп йиллар ўтиб яна ўша таснифга қайтишга тўғри келганда, мулоҳаза қилиндики, минг йиллар давомида мумтоз адабиётшунослар маънавий ва лафзий санъатларга туркумлаганда бежиз бу ишни қилишмаган. Чунки тасниф атамалари: маънавий ва лафзий тушунчалари ўша қисм санъатларнинг моҳиятига жуда мос. Менга фақат учинчи қисм тасниф, яъни қоришиқ деган атама маъқул эмас. Чунки маълум маънодаги, яъни санъатларни асосий моҳиятига қарам лафзий ва маънавийга бўлиш ва лозим. Учинчи турига келсак, менимча, моҳияттан ёндашиладиган бўлса, ҳарфий санъатларни бир туркум қилиб олиш ҳарфий санъатлар моҳиятига мосдир.
Демак, камина таснифи:
1. Маънавий санъатлар.
2. Лафзий санъатлар.
3. Ҳарфий санъатлар.
Изоҳлашга келсак: Маънавий санъатлар туркумига қуйидаги санъатлар киритилади:
• кўпмаъноликни юзага чиқарса (ийҳом, иттифоқ, тажнис, талмеҳ);
• маънавий зиддиятларни ифодаласа (тазод, муқобила, мухтамил аз-зиддайн);
• ҳайрат, таажжуб, ҳисларни уйғотолса (тажохули орифона);
• образлилик яратолса (ташхис, ташбеҳ, истиора,);
• ўқувчини ўйлашга рағбатлантирса