ТОИР МАҲМУД

ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд


Скачать книгу

ўндан ортиқ фарғоналик белбоғли кураш усталари Осиё, жаҳон чемпиони бўлиб, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди. Жумладан, бағдодлик Аҳмаджон Жўрақулов икки карра жаҳон чемпиони бўлди. Абдулла Мамаюсупов, Фозил Умурзоқов, Зоҳиджон Исмоилов, Шаҳодат Шералиева, Дилшода Юнусова каби спортчи ёшларнинг ортидан юзлаб издошлар етишиб келаётгани миллий спортимизда «Фарғона белбоғли кураш мактаби» деган таърифнинг пайдо бўлиб, шуҳрат топишига замин яратмоқда.

      Шуни алоҳида мамнуният билан таъкидлаш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Фарғона вилояти спортчилари энг нуфузли халқаро мусобақаларда мунтазам қатнашиб, миллий спортимиз ютуқларини янада оширишга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Масалан, 2010 йили Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида ўтказилган Осиё спорт ўйинларида қатнашган боксчилар Элшод Расулов биринчи, Ўктам Раҳмонов иккинчи, таэквондочи Акмал Эргашев учинчи, шахматчи Нафиса Мўминова эса иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган футбол бўйича ўсмирлар чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси эришган катта муваффақиятда мустақил республикамиз терма жамоаси таркибида тўп сурган фарғоналик ёш футболчилар Нодир Камолов, Равшан Ҳайдаров, Муҳсим Убайдуллаев, Давлат Ёрбеков каби ўғлонларнинг ҳиссаси катта бўлганини юртимиздаги футбол мухлислари яхши билишади.

      Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги муносабати билан Бешариқ туманининг Рапқон қишлоғидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда қатнашдик.Бу мусобақада 1995-1998 йилларда туғилган 200 нафардан зиёд ёш боксчи 7 вазн тоифасида куч синашди. Республикамизнинг бир қатор вилоятлари ва қўшни давлатлардан келган ёш боксчилар ўртасидаги кураш ниҳоятда қизғин кечди. Ёш ўғил-қизларимизнинг шижоат ва маҳорат билан беллашганини кўриб, бокс бўйича ҳам юртимизда янги спортчилар авлоди шаклланиб келаётганига ишонч хосил қилдик.

      Бугун ушбу болалар спорт мактаби ва унинг филиалларида спортнинг 4 тури бўйича мингга яқин ўғил-қиз шуғулланмоқда. Бу мактабнинг асосчиси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ таълими аълочиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, халқаро тоифадаги ҳакам Рустам Мажидов фидойи, мураббийликни ҳаётининг мазмунига айлантирган инсон.

      –Биласизми, бойлик, обрў-эътибор, уй-жой, мол-мулк дегандек – буларнинг ҳаммаси керак, аммо инсон ҳаётида меҳрнинг ўрни бошқача. Одам қанча яшамасин, меҳрга тўймайди, – дейди Рустамжон. – Мураббий учун энг кераклиси меҳр, сабр-тоқат, доимий изланиш, қатъий интизом. Меҳрли инсонга, мураббийга шогирдлар эргашади, унинг этагини маҳкам тутади.

      Мана, кўриб турибмиз, ўғил-қизларимизнинг соғлом, билимли, ақлли, кучли бўлиб камол топиши учун барча шароитлар яратилган. Биз бундан унумли фойдаланмасак, ким деган одам бўламиз. Юртимиздаги имкониятларга ён-атрофимиздаги қўшниларимиз ҳавас билан қарамоқда. Мана шу ҳавас бизга янада кўпроқ куч-қувват, ғурур бахш этади. Айни пайтда катта масъулият ҳам юклайди.

      Дарҳақиқат,