Шарап Уснатдинов

Ибройим Юсупов


Скачать книгу

тарқалган. Баҳор келишидан бошлабоқ Матеке оға оқ пашшахонасини отига ориб, Шўртанбойнинг соҳилидан топилар эди. Оқсоқол йил ўн икки ойда алмашиб келадиган беш мавсум, яъни: сув тошқини, канал қазиш, экин экиш, баҳорги ўтоқ, кузги терим давомида доимо халқ билан бирга бўлар эди. Матеке оға бу ишларнинг биронтасини бир-биридан кам ҳисобламаган”10.

      Бугун ишдан эртароқ қайтганидан мақсади кўп вақтдан буён бойловда турган отини кўриш учун қўрага борган эди. Ҳовлининг чор атрофидан қуршалган қўрғоннинг кунботиш тарафида икки кишининг қораси кўринди. Бу одамлар ким бўлди экан, дея улар томонга бир-икки қадам ташлаган эди, кун бўйи инида ётган ит эгасига садоқатини кўрсатмоқчи бўлгандай ҳуриб, уларга қараб югурди. Улар икки ёққа айрилиб қочди. Номозшомнинг қуюқлаша бошлаган қоронғисида жуда ингичка кўринган узун йигит девордан сакраб ўтиш учун саксовул ғарами устига интилганида у босган шохчалар пастга юмалаб тушди, иккинчи ҳаракати ҳам беҳуда кетди. Бу пайт ит яқинлашиб қолган эди. Йигит энди ит унинг оёғидан олишига кўзи етиб, жонҳолатда саксовулнинг тепасига чиқди, бироқ чап оёғининг кенг пойчасидан ит тишлаб улгурган эди.

      – Қўй,Қутлиоёқ, ёт дейман! – деган ўктам товушдан сўнг ит оғзидаги ўлжасини бўшатиб, букчайиб изига қайтди. Оқсоқол энди отга ҳам қарамасдан уйига кириб бораётганида бу воқеаларни кузатиб турган Болзода бойбича ҳам унга эргашди…

* * *

      Тергов ўша куни меҳмонлар кетган ондаёқ бошланган эди. Оқсоқол болаларининг онасини тўрдаги уйнинг пойгоҳидаги юмшоқ ўриндиққа ўтирғизиб, эшикни ёпди.

      – Ҳалиги, от қўрани айланиб қочган Шойданми?

      У тўнғич қизи Бибизодани эркалатиб, шундай чақирар эди. Қизи эсайганида папам (дастлаб “оға” дер эди, уйида русча ўқиган укаларига қўшилиб у ҳам “папа” дейишга мажбур бўлган) нега мени “Шойдан” деб чақиради, дея онасидан сўраган.

      – Сенинг юришингга қараб, шундай деган.

      – Менинг юришим қанақа экан?

      – Бувингнинг ёнида қолганингда овулдан шаҳарга келиб кетган вақтларинг чалқайинқираб, катта қадам ташлаб юрганингни эркалатиб, сени шундай айтар эди, шу сўзни яхши кўриб қолдими, доим шу номни айтадиган бўлди.

      – Энди-чи, ҳозир қандай юраман?

      – Ҳозир жуда чиройли юрадиган бўлдинг. Одамлар: “Қизингиз кийикдай, қадамини жуда чиройли босади”, деб мақташади, – деди онаси.

      Оқсоқол саволни яна қайтарди. “Билмайман ёки биламан” деёлмай иккиланиб турган Болзода анча вақтдан кейин ерга қараб “ҳа”, деди.

      – Бугун кўришишдими ёки аввалдан учрашиб юришадими?

      – Бироз вақтдан буён.

      – Мен эса бу қизга сени Москвада ёки бирон чет давлатда ўқитаман. Ҳали Африканинг қовунини едираман, дея яхши ният қилиб юрибман… Сен дарров куёвга бермоқчимисан?

      Бу сўзлар Болзодага ботиб кетди. Қайси қиз онасидан сўраб, йигит билан танишади. Дастлаб қизиқувчилик сезими қиз боланинг кўнглига ҳамроз бўлади. Бора-бора ётсираш йўқолиб, кўнгиллар яқинлаша бошлайди ва