Шарап Уснатдинов

Ибройим Юсупов


Скачать книгу

одамни ҳеч кимга ўхшатмадингми?

      – Эслай олмай турибман.

      – Айтишингга қараганда, бешинчи овулдаги Ўтарбоев Тажен бўлиши керак.

      – Ҳа, топдингиз, отаси. Худди шунинг ўзи. Кўзи ўзгармапти.

      – Сени қара-ю, ҳали Таженни танимадингми?

      – Илгари соқол-мурти йўқ, ўттиз яшар қирчиллаган йигит энди кайвони, соқоли селкиллаган отахон бўлибди.

      – Сенинг унга тўламаган кўп қарзинг бор, унутибсан-да.

      – Қанақа қарз?

      – Сенинг қалинингга тўланган бир ботмон жўхорини шу Тажен берган эди-ку!

      – Берган бўлса, у сизнинг қарзингиз бўлади, меники эмас.

      – Мендай йигитга текканинг учун ўзинг тўлаб юборсанг ҳам бўлар эди…

      Улар бироз кулишиб олишди.

      – Мен бир соатга қолмай бораман. Кетиб қолмасин. Яхшимни чақириб, қўй сўйдир. Нукусда ўзи билан тенгдош бир-иккита ошналари бор, ўшаларни ҳам чақиртираман. Унинг телпагини бир селкиллатиб юборайлик…

      Бу Тажен дегани бошқаларга ўхшамайдиган, ўзгача одам. Ҳали 1925 йиллари уларни Матеке иккаласини ўша вақтдаги ҳукумат Кегайлидан Тўрткўлга ўқишга юборган. Боришса, у ерга овулида бир йил ўқиб, ҳарф таниганларни қабул қилар экан.

      – Сизлар биринчи синфга ҳам ярамайсиз, келган ерларингга қайтаверинглар, – дейишибди.

      Ўшанда Тажен мактаб раҳбарига кириб:

      – Бизнинг уйга қайтиш учун йўлкирамиз йўқ. Кегайлини топиб боролмаймиз. Ҳеч бўлмаса, ярминчи синфга қабул қилинг, – деб туриб олган экан.

      Шундай қилиб, ярминчи синфни битказиб, келаси ёзда овулига келишса, янги очилган дўконга сотувчи топилмай турган экан. Колхоз раиси Таженни чақириб, дўкончи қилиб юборган. Савдонинг тийин-фойдасига аралашиб, ўқишдан қолиб кетган. Шунда ҳам саводсизликни тугатиш дарсларига қатнаб, бошланғич мактабни битказган. Матеке шу кетишда ўқишни давом эттираверган, бировини битказиб, иккинчисига кирган. Овулга катта амалдор бўлиб келганидан кейин Тошкентга бориб ўқиган, охир-оқибат мана шундай “Верховный Совет қайноға” даражасига кўтарилган.

      Овулда қолгани билан Тажен ҳам ҳеч кимдан кам бўлгани йўқ. Тўрткўлда ўқиб юрган вақтида Гулимбой деган деҳқоннинг эшигида хизматкорлик қилди. Баҳорда токларни очиб, кўтарди, қовун экишга ёрдамлашди, ёзда узумларни хомток қилиш, қовун полизига кетмон билан ишлов бериш сирларини ўрганди. Шундай ишларни пухта ўрганиб, овулига келганидан кейин Тажен узоқ йиллар давомида Кегайли аймоғида қиши билан узум, қовун сақлайдиган деҳқонга айланди. Эл орасида: “Тажен бултурги қовунини бу йилги май ойида еб, ўшанинг уруғини экади”, – деган гап тарқалган. Район марказидан, Нукусдан кўп раҳбарлар, ора-сира Матеке Жуманазаровнинг ўзи ҳам, қишда Тошкент, Москвага Таженнинг узуми билан қовунидан сотиб олиб кетишади. Оқсоқолнинг уйига ҳам ошна-оғайнилар “Кегайлининг узуми”дан жўнатиб туришган. Бироқ уйдаги бойбичалар “Узумини енгу, боғини суриштирманг” дегандек, қиш кунида ёз неъматларининг қаердан келганига унча эътибор