Хабиб Темиров

Қасос ва муҳаббат


Скачать книгу

йўқлигини кўрди. Юраги қалқиб кетди. Кўзларига ишонмади. Шошиб ташқарига қайтиб чиқди ва Қўшоқбойга жон ҳолатда бақирди:

      – Куёв қани, куёв?

      – Ҳозиргина кўз олдингизда ичкарига бирга кириб кетишди-ку, хўжайин.

      – Йўқ! Жойида йўқ! У аблаҳ яна қочибди. Мени… Мени шарманда қилиш учун… Сезгандим-а-а, кўнглим сезувди-я. Яхшиликни билмаган нокас!

      – Шошманг, шошманг, хўжайин, балки ҳожат-пожатга чиққандир…

      Қўшоқбой шундай деб ичкарига югуриб кетди.

      Орадан йигирма дақиқача вақт ўтди. Ичкарида тўй тантанаси борган сари авжига чиқар, ташқарида эса Миртожи ва унинг аъёнлари тўрт томонга зир югуриб, куёвни излашарди. Бир маҳал келиннинг ёнида ўтирган Шаҳло чиқди.

      – Лайло нима деяпти? – деб сўради Миртожи ундан.

      – Икки минутда келаман деб, орқа эшикдан чиқиб кетибди. Қайтиб келса керак деяпти.

      – Қайтиб келса… келарди-да, орадан шунча вақт ўтди ахир, – деди Миртожи. – Йўқ, у қайтиб келмайди. Олдиндан режалаштирган. Аблаҳ! Энди мен уни… Майли қизим, бор, опангнинг ёнида бўл.

      – Лайло кийимини алмаштириш баҳонасида ичкари хонада ўтириб турсин*. Тўй тўхтамайди. Тўй бугун албатта ниҳоясига етади.

      Айрим бойларнинг тўйида келин-куёв тўй давомида бир неча марта кийим алмаштиради. Шу боис ўн-йигирма дақиқага ташқарига чиқиб келишса, ҳеч ким ажабланмайди.

      – Қўшоқ, бор, у падарлаънатининг онасини чақиртир!

      Миртожи Нозим ҳақида биринчи марта суриштиришни бошлаганида унинг отаси автоҳалокатда ўлганини, майда тижоратчи онаси ва мактабда ишловчи опаси борлигини аниқлаган, лекин онаси кимлигини суриштирмаган, чунки бунга аҳамият бермаган эди. Шу боис Қўшоқбой бошлаб чиққан аёл Тўтиё эканини кўриб, қотиб қолди. Тиззалари бўшашиб кетди.

      – Бу… Бу сизмисиз, Тўтиё, – дея олди, холос…

      – Ҳа, менман, – деди Тўтиё.

      – Бу ерда… демак… Нозим… сизнинг ўғлингизми?

      – Ҳа, менинг ўғлим…

      Миртожибойнинг қалбини қоплаган ғазаб тўлқини сусайиб, сокин мулоҳаза юрита бошлади. Юраги шувиллаб кетди. Ўшанда у… Тўтиё ҳомиладор бўлиб қолганини билмаган. Аммо бугун, шу лаҳзада миясида: “Нозим менинг ўғлим бўлиб чиқмасин яна”, деган даҳшатли фикр пайдо бўлганди. Шу фикр таъсирида беихтиёр ҳамма нарсани унутиб, Тўтиёдан сўради:

      – Яна… фарзандларингиз борми?

      – Нозимдан катта қизим бор…

      “Йўқ, Нозим менинг ўғлим эмас. Хайрият. Аммо… ундан каттаси қиз бўлса…”

      – Нозим қочиб кетибди, болалик қилибди, – деди у Тўтиёга мумкин қадар юмшоқ гапиришга уриниб, – аммо сиз хафа бўлманг, мен бу масалани ҳал қиламан. Фақат сиз ҳеч нарсага эътибор бермай жим ўтиринг. Хўпми?

      – Майли, – деди Тўтиё гарчанд ҳеч нарсага тушунмаган бўлса ҳам.

      – Қолган гапларни тўйдан кейин гаплашамиз…

      Ярим соатлардан сўнг келиннинг ёнида қадди-қомати Нозимни эслатувчи бошқа бир йигит пайдо бўлди ва тўй охиригача бошини эгиб, ерга қараб ўтирди. Тўй қандай кўтаринкилик билан