Хабиб Темиров

Қасос ва муҳаббат


Скачать книгу

овоз эшитилди гўшакдан. – Аввало, тўйлар муборак!

      – Раҳмат, раҳмат ака…

      – Муҳим бир сабаб туфайли бориб иштирок эта олмадим, узр. Аммо совғасига қарздормиз.

      – Раҳмат ака. Шу табригингиздан ҳам бошим осмонга етди. Келмасангиз ҳам, келгандай бўлдингиз.

      – Аслида мен ҳаммадан олдин бориб, ёнингизда туришим, бирон зарурат ёки муаммо чиқса, ҳал этишим, хуллас, қамишдан бел боғлаб, хизмат қилишим зарур эди. Дарвоқе, ҳеч қанақа зарурат ёки муаммо бўлгани йўқми?

      Миртожининг юраги “шув” этди. Бироқ, дарҳол ўзини қўлга олди. Суҳбатдошига сир бермади.

      – Ҳеч қанақа муаммо бўлгани йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Отабой ака, барибир яна бир карра раҳмат эътиборингиз учун. Ҳа, айтганча, биз ҳам ўзингизнинг… тадбирингизда хизмат қилолмадик, айбга буюрманг. Тушунасиз-ку. Тўй устига тўй қилиб, анча каловланиб қоларкан одам.

      – Каловланманг элатдош. Ҳаммаси гулдай бўлади. Бирон ёрдам керак бўлса, айтарсиз.

      – Хўп, – деди Миртожи, хаёлидан “воқеани эшитган шекилли”, деган фикр ўтди. Эшитса эшитар, “эл оғзига элак тутиб бўлмайди-ку…”

      “ҚАСОС ЛАЗЗАТИНИ ҲИС ЭТМАЯПМАН”

      Нозим шу кетишида автобусда Россиянинг Самара шаҳрига етди. Худди эртакларда ёзилганидек, йўл юрди, йўл юрса ҳам мўл юрди. Автобусда кетар экан, “шу ишим тўғрими”, деб ўзидан такрор-такрор сўради. Бир хаёли: “Тўғри қилдинг, номард Миртожибойдан боплаб қасос олдинг”, дейди. Иккинчи бир хаёли: “Сенга ишонган, сени севган, қорнида сендан бўлган ҳомилани умид билан кўтариб юрган бир бегуноҳ қизни увол қилдинг, номард”, дейди. Нозим иккинчи хаёлига қулоқ солмайди. “Баттар бўлишсин, менинг онам йиллар давомида хор-зорликда, аччиқ-аччиқ йиғлаб ўтказган дамлар учун ҳар қанча қасос олсам арзийди”, дейди. “Ал қасосу минал Ҳақ” эмиш. Нозимнинг қасоси – ҳаққоний қасос! Ҳар қалай у шундай деб ўйларди.

      Аммо Нозим Лайло ҳарчанд азоб чекмасин, бу унинг отаси – тошбағир Миртожига чивин чаққанчалик таъсир этмаслигини тушунарди. “Онамдан… фарзанди борлигини билган, била туриб, шунча йиллар давомида ақалли суриштирмаган одамдан нима ҳам кутиш мумкин?”

      Шу ўйлар баробарида Нозим Миртожибойдан олган дастлабки икки қасоснинг лаззатини ҳис этолмади. “Мен ундан қасос оламан деб, икки бегуноҳ қизнинг бахтига зомин бўлдим. Аслида уларда нима айб? Ахир мен унинг ўзини жазолашим керак эди-ку…”

      Нозим Миртожидан олган қасосини нақадар кулгили, бемаъни эканини тушунгани сари, рақибидан такрор қасос олиши мумкинлигини яна ҳам чуқурроқ англаб борар ва шунинг баробарида: “энди Россияда бир умр қолиб кетаман шекилли, орқага қайтсам, Миртожи соғ қўймайди”, дея ваҳимага ҳам тушарди. Кейин онасини, муштипар онасини ўйлар, “Ишқилиб уларга бирон зиён-заҳмат етказмасин-да”, дея хавотирланарди. Айни пайтда у тўй куни онаси билан Миртожининг муқаррар учрашишини ва бу учрашув кўп нарсага ойдинлик киритишини, ҳатто Миртожининг ўз мағлубиятини тан олишга ундаши мумкинлиги хусусида ҳам тахминлар қилар, аммо бунга гоҳ ишониб, гоҳ ишонмасди. “Миртожи – шафқатсиз одам. Ундан одамгарчилик кутиш мумкин