Уткир Хошимов

Тушда кечган умрлар


Скачать книгу

кераги йўқ, – деди совуққонлик билан. – Милицияга қўнғироқ қилиш керак.

      ТЕРГОВ ҲУЖЖАТИДАН

      Шоматова Шаҳноза. Йигирма бир ёшда. Олийгоҳнинг тўртинчи курс талабаси. Миллати – ўзбек. Турмуш курган. Аввал судланмаган. Қатортол мавзеси, 9-уй, 23-хонадонда истиқомат қилади.

      – Сиз марҳум Шоматов Рустамнинг хотини эканлигингизни тасдиқлайсизми?

      – Ҳа.

      – Тўйинглар қачон бўлган?

      – Шу йили ёзда.

      – Аниқроғи?

      – Саккизинчи август куни.

      – Ҳозир турган уйларингга қачон кўчиб келгансизлар?

      – Сентябрнинг охирида.

      – Унгача қаерда тургансизлар?

      – Қайнонамникида. Пскентда.

      – Ҳовлинглар каттамиди?

      – Нима десам экан… Эл қатори ҳовли…

      – Гражданка Шоматова, айтинг-чи, нима учун Пскентдаги ҳовлида турмай, Тошкентга кўчиб келдингизлар? Қайнонангиз билан орангиз бузилдими?

      – Ойимлар билан аҳил эдик.

      – Овсинингиз билан-чи?

      – У киши билан ҳам.

      – Бўлмаса нега…

      – Ҳар куни олтмиш чақиримга қатнашимиз керакмиди?

      – Бир нарсага келишиб олсак, гражданка Шоматова… Саволни мен бераман! Олтмиш чақиримга қатнаш оғирлик қилган бўлса, нега талабалар ётоғидан жой олмадинглар?

      – Рустам акам хоҳламадилар. Алоҳида уй олиш учун ҳаракат қилдилар.

      – Шоматов бир вақтлар судда ишлаганидан хабарингиз борми?..

      – Айтгандек бўлувдилар.

      – Ишдан нега кетган экан?

      – Аниғини билмайман.

      – Сиз тўртинчи қурсда ўқийсиз. Эрингиз иккинчи курсда бўлган…

      – Агар Афғонистонга олиб бориб, урушга солишмаса, Рустам акам ҳам тўртинчи курсда бўлардилар.

      – Тушунарли… Эрингиз Афғонистонда хизмат қилган, байналмилал жангчи сифатида ўзига берилган имтиёзлардан фойдаланган… Навбатсиз уй олган…

      – Рустам акам у ёққа борганларини дастак қилганларидан менинг хабарим йўқ.

      – Бўлиши мумкин…

      Айтинг-чи, эрингизнинг асаби жойидамиди? Контузия бўлган, яраланган экан… Йиғлашнинг ҳожати йўқ.

      – Жаҳллари ёмон эди… Аммо «у ёқ»даги гапларни ҳеч гапирмасдилар! Ярадор бўлганлариниям тасодифан билганман. Белларига ўқ теккан экан. «Ойимга айтма, шунчаки, дайди ўқ ялаб ўтди», деганлар.

      – Йиғламанг… Марҳум эрингиз билан кўпдан танишмидингиз?

      – Биринчи курсдан бери…

      «СОВУҚНИ ЁМОН КЎРАРДИЛАР»

      Шаҳноза мелисахонанинг файзсиз йўлакларидан ўтиб бораркан, ҳеч кимни кўрмас, ҳеч нимани эшитмас эди. Гувоҳ сифатида «повуска» олганидан бери аяси нуқул қулоғига қуяди: «Гапингни билиб гапир, жон болам, тағин сениям оёғингдан тортиб юрмасин!» Дадаси хавотирда. Кеча «начальник»ка қўнғироқ қилмоқчи эди, аяси бобиллаб берди: «Нима қиласиз подадан олдин чанг кўтариб! Мелиса «гуноҳи бўйнида эканки, типирчилаб қопти», демайдими! Нима, Шаҳноза эрини бўғиб ўлдирибдими?!»

      Шаҳноза зиналардан тушиб бораркан, вужудида аллақандай