Уткир Хошимов

Тушда кечган умрлар


Скачать книгу

уйда.

      – Кечаси биланми?

      – Ҳа…

      – Эрингиз, мабодо, кечаси ташқарига чиқмадими?

      – Йўқ.

      – Уйингизга бирон шубҳали одам келмадими?

      – Йўқ.

      – Ўша ҳодиса рўй берганида сиз қаерда эдингиз?

      – Эрталаб сутга чиқдим. Узоқ кутиб қоддим. Сут етмади. Қайтиб келсам…

      – Йиғламанг… Йиғидан наф йўқ.

      – Келсам… Бу аҳвол. Рустам акамни олиб кетишган экан. Уй тўла одам. Мелисалар…

      – Ўйлаб кўринг-чи, гражданка Шоматова, эрингиз билан қасдлашган одамлар бормиди?

      – Билмайман…

      – «Эримнинг жаҳли ёмон эди», дедингиз. Айтинг-чи, масалан, қанақа пайтда жаҳли ёмонлиги билинарди?

      – Қулоғим сизда!

      – Рустам ака ноҳақликни кўрсалар, чидаб туролмасдилар.

      – Масалан…

      – Умуман-да…

      – Бизга умумий гап эмас, аниқ далил керак. Айтинг-чи, қўшнилар билан муносабатингиз қандай эди? Хусусан, эрингизнинг?

      – Янги одаммиз. Қўни-қўшнилар билан киришчиқишимиз йўқ ҳисоб. Фақат Қурбоной холани танирдик.

      – Ким у, Қурбоной хола?

      – Бир уйда турамиз, фаррош хотин. Яхши аёл.

      – Биронта қўшни билан сан-манга бормаганмисизлар?

      – Йўқ.

      – Яхшилаб эслаб кўринг?

      – Йўқ, дедим-ку!

      – Менга қаранг, гражданка Шоматова! Биз ҳақиқатни аниқлашимиз, эрингизнинг қотилларини топишимиз керак. Тушунарлими?

      – Қўни-қўшнилар орасида марҳум Шоматов Рустамга қасд қилганлар йўқ, деб тасдиқлайсизми?

      – Бўлмаса, манави протоколни эшитинг: Шу йил йигирма иккинчи октябрь куни кеч соат 23 дан 40 минут ўтганида Шоматов Рустам 10-уй, 35-квартирада яшовчи гражданин Васильев Григорий Степановичнинг эшигини тақиллатган. Васильев эшикни очиши билан каратэ усулини қўллаб, уни ерга ағдарган ва бундан кейин жим юрмасанг, сўйиб ташлайман, деб дағдаға қилган. Васильев милицияга шикоят ёзган. Аммо эртасига даъвосидан кечиб аризасини қайтариб олган. Бу ҳангомадан хабарингиз йўқмиди?

      – Нега хабарим бўлмасин! Ўз кўзим билан кўрганман! Васильев дедингизми? Ўша кундаги қилиғи учун тошбўрон қилса арзийди! Ишонмасангиз ўзини чақириб сўраб кўринг.

      – Бу ёғи сизнинг ишингиз эмас, гражданка Шоматова…

      Айтинг-чи, мабодо эрингиз кейинги кунларда Васильев билан тўқнашмаганмиди?

      – Йўқ… Менимча, йўқ.

      – Марҳум Шоматов кўп ичармиди? – Йўқ, баъзан ичардилар…

      «ҲОЗИР КЕЧИРИМ СЎРАЙСАН!»

      Рустам билан Шаҳноза ўша куни рўпарадаги уйда тўй бўлаётганидан бехабар эдилар. Домда ит эгасини танимайди. Улар-ку, янги қўшни. Эскилари ҳам бир-бири билан ҳушига келса саломлашади, бўлмаса серрайиб, ўтиб кетаверади. Рости, тўйга чиққилари ҳам йўқ эди. Қурбоной хола қўймади. «Вой, Худо урди-кетди! Кўздек қўшнининг тўйига чиқмасанглар, уят бўлмайдими? Эрта-индин сизлар ҳам фарзанд кўрасизлар. Тўй қиласизлар», деб дашном берди. Тўй ширингина бўдди. Икки уй ўртасидаги майдончага Дастурхон ёзилган. Тўрда келин-куёв… Ортига илиб қўйилган