Александр Пушкин

Евгений Онегин


Скачать книгу

май

      Мавжлар-ла курашиб, денгизнинг улкан

      Кўксида бошлайман сафарни эркин?

      Менга адоватли денгиз қирғоғин

      Тарк этмакнинг энди келмиш замони.

      Жануб кенгликлари кўксида яйраб

      Африкамнинг57(10) тиниқ кўкига қараб.

      Русияни ўйлаб оҳ чекиш чоғи,

      О, мен бу ерларда қанча дард чекдим.

      Бу ерларда севдим, кўмдим юрагим.

LI

             Ажнабий юртларнинг томошасига

      Онегин шайланган эди мен билан.

      Лекин биз тақдирнинг тақозосича,

      Узоқ вақт айрилдик бир-биримиздан.

      У замон отаси вафот қилганди,

      Онегин қошига дув йиғилганди,

      Қарз бергувчиларнинг очкўз тўдаси,

      Ҳар кимнинг ўз ақли ва ўз режаси:

      Даъволардан нафрат қилди Онегин

      Ўз чекидан ўзи бўлганди рози,

      Қарзни тўлаш учун кетди мероси.

      Катта бир зиён ҳам кўрмади лекин.

      Гўё билган эди у олдинданоқ

      Қари амакининг ўлишин тез чоқ.

LII

             Чиндан ҳам Евгений кутмаган дамда

      Иш бошқарувчидан олади бир хат.

      Ўлим олдидамиш амаки; ҳамда

      Видолашувни у истармиш фақат.

      Қайғули номани ўқиб Евгений

      Шу он суриштирмай нари-берини,

      Почтавойда чопди учрашиш учун.

      Ақча дарди уни эгаллар бутун.

      Алдаш, йиғи-сиғи учун у ҳозир,

      (Романни бошлаган эдим бу билан)

      Зерикар, ҳомуза тортар олдиндан.

      Мана, у қишлоққа етади ахир.

      Кўрарким, тахтада ётар амаки,

      Ерга жо бўлажак савғо сингари.

LIII

             Кўрди маъзаратга тўлган қўрани;

      Азага келишар яқин-узоқдан

      Кўмиш маросимин ҳаваскорлари,

      Дўстлар, бегоналар – бари ҳар ёқдан.

      Ўлик ҳам кўмилди; овқат еб-ичиб

      Поплар ва меҳмонлар жўнар гердайиб,

      Гўё бажардилар жиддий бир ишни.

      Онегин қишлоқда яшар бир киши

      Бўлиб қолди энди. Мана у ўрмон,

      Ер-сув, заводларга тамом хўжайин.

      Шу чоққача танти, исрофгар, олтин

      Қадрини билмаган бу танбал инсон

      Ҳозир жуда хурсанд: у илгариги

      Йўлин алмаштирди, на бўлса майли.

LIV

             Янгидай кўринди икки кунгина

      Онегинга бекас, танҳо далалар,

      Қоронғи ўрмоннинг салқини, яна

      Булоқлардан учган майин садолар;

      Учинчи кун тепа, дала, чакалак

      Уни овунтира олмади андак;

      Улар сўнг келтирди унинг уйқусин;

      Ва сўнгра кўп равшан кўрди Онегин;

      Қишлоқда ҳам бормиш айни дилгирлик.

      Гарчи на кўча бор, на сарой, на ёр,

      На карта, на баллар, на мунда шеър бор.

      Хафақонлик уни қўймай бир эллик,

      Пойларди кетидан пояма-поя

      Вафодор хотиндай ё мисли соя.

LV

             Тинчлик ҳаёт учун мен туғилганман,

      Туғилганман қишлоқ сукути учун:

      Соз саси пастқамда жаранглайди шан,

      Ижодий хаёллар жон, қонга тўлғун.

      Маъсум, тин онларга берилиб тамом

      Жимжит