кенг бир боливар23(3),
Онегин гердайиб боради бульвар*
Кенг майдон, у ерда кезади буткул,
То тушлик овқатга брегет-соат**
Жаранглаб дайдини қилгунча даъват.
XVI Тушди қоронғилик; ченага минар,
От учар шамолдай, учар қичқириқ.
Совуқ қор учқуни кумушин сепар,
Ялтирайди юмшоқ барра ёқалик.
Машҳур ресторанга Онегин чопар,
Каверин24 кутади унда, ишонар.
Мана, келиб кирди: май ҳам шишадан
Тошиб, пробкани шипга отар шан.
Сели оқиб турган roast-beef25 ана
Ёш чоғлар безаги, лазиз таомлар,
Фаранг дастурхонин гули саломлар.
Страсбургнинг иссиқ сомсаси шунда.
Турар лимбургский тоза, хуш пишлоқ,
Ҳам тотли, олтиндек ананасга боқ!
XVII Серёғ котлет дамин сўндириш учун
Ҳали қадаҳларга чанқоқди лаблар,
Соат жаранглайди: янги бир ўйин,
Янги бир балетдан беради хабар.
Театрнинг сипоҳ қонуншуноси,
Саҳна орқасининг фахрий аъзоси,
Ғоят жозибали актрисаларга
Шамолдай қарорсиз, топинган банда –
Онегин тез учар театр сари,
Бу ерда ҳар киши яйраган, эркин,
Балет-рақс авжларин олқишлар, кейин
Иззалаб Федрани, Клеопатрани,
Моинани26 ҳар ким қилади даъват
(Унигина ҳамма эшитсин фақат).
XVIII Эй, сеҳрли диёр! Ўтмиш замонда
У ерда журъатли ҳажвда устоз,
Эрк дўсти Фонвизин27 сурди дабдаба
Ва унда Княжнин28 маълум тақлидбоз;
У ерда Озеров29 халқ кўзёшларин,
Гулдурос олқишлар ва қутлашларин
Семёнова30 билан бўлишди иноқ,
Корнелнинг31 азамат даҳосин бир чоқ
У ерда Катенин32 тиргизган эди.
Дағал Шаховской33 чиқарди яна
Комедиялардан суронли гала.
Унда Дидло34 шуҳрат тожини кийди:
У ерда, театр тин кўлкасида
Меним ёш чоғларим кечди бир сира.
XIX Менинг париларим, билсам, қайдасиз?
Тинглангизлар меним ёниқ фарёдим:
Яна ўшамисиз? Ё бошқа кўп қиз
Сизнинг ўрнингизни босгандир балким?
Яна тинглайманми куйингиз андак?
Рус Терпсихораси35 бажарган юксак
Руҳли рақсларни кўрармиканман?
Ё ғамли нигоҳим ошинолардан
Мароқсиз саҳнада тополмас бирин?
Ёки мен бегона зумрага томон
Ўксинган лорнетни36 тутаман ҳайрон?
Ўйинга бепарво бир томошабин
Сингари бурчакда эснаб ўтирай
Ва ўтган дамларни эсгами олай?
XX Театр лиқ тўла; ложалар порлар;
Партерлар, курсилар – бари қайнайди.
Тепадан сабрсиз чапак чалишар,
Юксалиб
23
Боливар – цилиндр формали, четлари кенг шляпанинг номи (Жанубий Америка сиёсий арбоби Боливарнинг исмига нисбатан берилган).
3
Ala Bolivar – шляпанинг номи.
*
Бульвар – хиёбон (муҳ.).
**
Бригет-соат – ойнинг куни ва дақиқасини аниқ кўрсатадиган соат (муҳ.).
24
Каверин – ёш Пушкиннинг дўсти, офицер. Пойтахт дворян муҳитида бу киши ўзининг бебошвоқ, жўшқин ҳаёти билан танилган.
25
Roast-beef (инглизча) – гўштдан махсус равишда ковуриладиган овқат.
26
Федра – француз драматурги Жан Батист Расин (1639 – 1699) пьесасининг қаҳрамони. Клеопатра – қадимги замонда Мисрда подшоҳлик қилган гўзал хотин. Бир кўп пьесаларнинг қаҳрамони. Бу ерда Пушкин машҳур француз адиби Вольтер (1694 – 1778)нинг асарини кўзда тутади. Монна – танилган ёзувчи Озеровнинг «Фингал» номли трагедиясининг қаҳрамони. Пушкин даврида бу ролни Колосова деган артистка яхши ўйнарди.
27
Фонвизин Д.И. (1745 – 1792) – машҳур рус драматурги. «Бригадир» ва «Недоросль» номли машҳур комедияларни ёзган. Бу асарларда Фонвизин вилоятлардаги асилзодаларнинг жоҳиллиги, қўполлиги, ёшларни тарбия қилишдаги аҳмоқликни ва эзилган крепостной деҳқонларга йиртқичларча муносабатини масхара қилади. «Эрк дўсти» дейишнинг сабаби шундаки, Фонвизин баъзи асарларида либерал сиёсий қарашларни илгари суради.
28
Княжнин (1742 – 1791) – ёзувчи, драматург; бир кўп трагедиялар ва драмалар ёзган. Ғарбий Европа драматургия намуналарига эргашиб, уларнинг сюжетига тақлид қилиб ёзгани учун Пушкин уни тақлидчи деган сифат билан айтади.
29
Озеров В.А. (1770 – 1816) – драматург, бир қатор трагедиялар («Дмитрий Донской», «Фингал» ва бошқалар) ёзган. Булар шакл жиҳатидан сохта классик, мазмун жиҳатидан ватанпарвар асарлар бўлган. Унинг асарлари ўша вақтда катта муваффақият қозонган. Чунки Наполеон урушлари муносабати-ла дворянларнинг ватанпарварлик ҳисларини қўзғатар эди.
30
Семёнова Е. С. (1780 – 1849) – ўшa вақтда машҳур рус артисткаси. Трагедияларда ўйнар эди. Ўз ўйини билан халққа кучли таъсир қиларди. Бир вақтларда Пушкинда шу артисткага қизиқиш бошланганди.
31
Корнель (1606 – 1684) – француз классик трагедиясининг асосчиларидан бири. Корнелнинг трагедияларида воқеаларнинг ҳаракати қаҳрамонлик характерига эга. Диалоглар кескин ва оташин бўлиб, иштирок қилувчи шахсларнинг темпераменти ҳам жўшқин бўлар эди.
32
Катенин П.А. (1792 – 1853) – Пушкин давридаги шоир, танқидчи ва драматург; бу киши француз драматургларидан Корнель ва Расиннинг асарларини русчага таржима қилиб шуҳрат топган.
33
Шаховской А.А. (1777 – 1846) – Пушкин даврининг драматургларидан. Жуда кўп комедия ва драмалар ёзган, уларнинг кўп қисмини ажнабий ёзувчиларнинг асарларини таржима ва ўзгартма ташкил қилган. Император театрларининг репертуар бўлимига бошлиқ бўлгани учун унга шу асарларни саҳнага қўйиш осон бўлган. Шу асарларни қўйиб, айрим ёзувчилар (Карамзин, Жуковский ва бошқалар)га қарши фитна қўзғаган. Пушкиннинг «суронли гала», «дағал Шаховской» деган сўзлари шунга ишорат қилади.
34
Дидло – XVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаган атоқли балетмейстер, эски балетни ислоҳ қилишда (қўйиш ва костюм жиҳатидан) Дидло постановкалари фавқулодда муваффақият қозонарди.
35
Терпсихора – қадим юнонларнинг эътиқодича, рақснинг илоҳий ҳомийси.
36
Лорнет – дастакли, очиб-ёпиладиган махсус дурбин.