Абдукаюм Йулдошев

Дарё


Скачать книгу

юраги увишиб кетди.

      – Бемаҳалда бирон ҳамсоя-памсояни безовта қилмадингми ишқилиб, Раҳмонқул чегачининг қизи!

      Отанинг одати шунақа: рисоладагидай гаплашган маҳаллари «кампир» дейди, лекин сал жаҳли чиқса ё унинг бирон қилиғиданми, гапиданми норози бўлса бас, дарров раҳматли қайнотасини эслаб қолади.

      Маърифат хола эътироз билдиришга улгуролмади: дарвоза ёнига келиб тўхтаган машина овози эшитилди. Сўнг уйга оқ халатли шифокор билан ҳамшира салом бериб кириб келишди.

      Алик олган Турғунбой ота кампирига ўшшайиб қаради:

      – Чақирибсан-да барибир, Раҳмонқул чегачининг қизи.

      Хола ноилож қолганлигини тан олди:

      – Ўзи қўрқитди-да. Нима қилай…

      – Э-э… Қариб, ваҳимачи бўлиб қолибсан. Арзимаган нарсага буларни овора қилишнинг нима кераги бор эди?

      Ўзини Дониёр деб таништирган, 35 ёшлардаги шифокор тонометрда отанинг қон босимини ўлчаб кўргач, холанинг ёнини олди:

      – Ота, қон босими билан ҳазиллашиб бўлмайди. Холам жуда тўғри иш қилибдилар бизни чақириб.

      Отанинг тилини кўриб, юрак уришини эшитгач, шифокор ҳамширага ишора қилди:

      – Гўзал, укол.

      Ҳамшира отага укол қилаётган маҳал Дониёр журнални тўлдирди, сўнг қоғозчага бир нималарни ёзиб, отага узатди:

      – Мана йўлланма, эртага касалхонамизга бориб, учтўрт кун ётиб даволанасиз энди, отахон.

      – Умрим бино бўлиб касалхонада ётмаганман, ўғлим.

      – Аввал ётмаган бўлсангиз, мана энди ётасиз, отахон. Ахир қачондир бошлаш ҳам керак-ку.

      Хонага Турғунбой отанинг тенгдош дўстлари: шляпасини бошидан қўймайдиган, кўса Ўктабр ота билан қовоқ кади қучоқлаб олган, оппоқ соқоли кўкрагига тушган Серсенбой ота оёқ учида кириб келишди. Шифокорнинг сўнгги сўзларини эшитиб қолган Ўктабр ота бирдан тутақиб кетди:

      – Ким экан у соппа-соғ одамни касалхонага жўнатиб касал қиладиган?

      Дониёр келганларга ҳайрон бўлиб қаради:

      – Ассалому алайкум.

      – Ваалайкум.

      – Салематмисан, балам.

      Ўктабр ота Серсенбой отага дийдиё қилди:

      – Тилимизам қизиқ-да. Нима эмиш, «касалхона» эмиш. Ахир соппа-соғ одам буни эшитсаям касал бўлади-қўяди-да. Тўғрими, Саке?

      – Туври. Ўсини эсабга алиб… им-м, оврувхана дейув керек.

      Жаҳли тез Ўктабр отанинг фиғони фалакка чиқди:

      – Э, сенам бопладинг, Саке. «Оврувхона» эмиш! «Шифохона» дейиш керак, «ши-фо-хо-на».

      Серсенбой отанинг дарров ён бергиси келмади:

      – Ўлай айтса-да бўлади, булай айтса-да.

      Ўктабр ота энди шифокорга ўгирилди:

      – Қисқаси, ука, жўрамизни бурга тепса тепгандир. Шунга шунча ваҳиманинг нима кераги бор?

      – Лекин…

      – Лекин-пекинингниям қўй, ука. – Ўктабр ота Серсенбойга ишора қилди: – Саке, ўзимизнинг универсал доридан ол.

      Серсенбой ота хонтахта устидаги пиёлани қўлига олди-ю, норози бўлиб атрофга аланглади, афтини буриштириб Маърифат холага қаради:

      – Келин, каса-паса берсей.

      Буларнинг алламбало қилиқларига ўрганиб