Нуриддин Исмоилов

Бахтнинг олис манзили


Скачать книгу

тиқ пулингни, – деди Шокир ака, – бир тийинсиз қолиб очингдан ўлмоқчимисан?

      – Ака, ютаман! – дедим мен ғўддайиб. – Мана кўрасиз, ютаман!

      – Ўтир-э, жипириқи, – жаҳли чиқди Шокир аканинг.

      – Қўйинг, боланинг шаштини қайтарманг, – деди кимдир.

      Бу гапдан баттар руҳланиб кетдим ва Шокир акага қишлоқда берган ваъдамни унутиб, энди пул тикмоқчи бўлганимда, биттаси чаққонлик қилиб, бир пачка икки юз сўмликни қартанинг устига ташлади.

      – Қирққа ўйнайман, – деди қартабоз, – очманг!

      – Қирқта пулим йўқ, бор пулимни тикаяпман, – деди ўйинчи ва иккала қўли билан чўнтакларини уриб кўрсатди.

      – Бўпти, – деди илжайиб қартабоз, – фақат шу сафар.

      Шу пайт кимдир:

      – Қартани алмаштирди, қарта алмашган! – дея ба-қирди.

      Аммо унинг гапига ўйинчи қулоқ солмади ва ушлаб турган қартани ўгирганди, қора чиқди.

      Ўйинчининг манглайига тер тепчиди, юзи қизарди, ҳансираб нафас ола бошлади. У бирор икки дақиқа шу тахлит турганидан сўнг боя кимдир гапирганини эслаб қолди ва бирдан қартабознинг ёқасидан ушлаб бўғди.

      – Пулни қайтар, сен мени алдадинг, пулни қайтар! – дея қичқира бошлади.

      – Ҳов, ака! – деди тўпланганлар ичидан биттаси ўйин-чининг елкасидан ушлаб. – Биров сизга ўйна дедими? Ютқиздингизми, чидайсиз-да!

      – Ҳалол ўйнамадинглар, ғирромлик қилдинглар, ҳамма кўрди! – деди бўғилиб ўйинчи.

      – Ким ғирром ўйнабди, бу бола пастаянна ҳалол ўйнаб келган, мен буни яхши биламан! – деди унинг елкасидан ушлаб турган киши.

      Ўйинчи гапга қулоқ соладиган аҳволда эмасди. Бунинг устига, ҳўкиздай қорувли эмасми, ориққина қартабозни автобус деразасига тираб:

      – Онангникига тиқаман, пулни қайтармасанг! – деб ўкирарди.

      – Қўйвор уни, – таҳдид билан унинг биқинига пичоқ тиради қиморбоз билан биринчи ўйнаган шериги, – бўлмаса, ичагингни бошингга салла қиламан!

      Унинг таҳдидидан сўнг автобусда ғала-ғовур кўтарилди. Аёллар дод-вой қилишди. Шундан кейин ҳайдовчининг ёнида келаётган барваста киши келди.

      – Ў-ў, мараз, – деди қартабознинг шеригига, – ўйин-чоғингни бу ёққа бер!

      Унинг овози дўриллаб чиқди. Қаттиқ гапирганда жуда ваҳимали эшитиларкан.

      – Биз тоза ўйнадик, ютқазиб аламига чидолмай…

      – Тозангни онангникида ўйнайсан! Қартанг қачондан бери тоза бўп қопти, мараз? Бер анави пичоғингни бу ёққа, бўлмаса, ҳозир ўзингни бир ёқли қилиб ташлайман!

      Шундан сўнг қиморбоз билан унинг шериги, ҳартугул, инсофга келди, пичоқ билан бирга пулни ҳам қайтариб беришди.

      – Ким айтади сизни мўйсафид одам деб? – таъна қилди ҳайдовчининг ёрдамчиси пулни эгасига қайтариб бераркан. – Нима, шу пайтгача уч қарта ўйнамаганмисиз? Бу баччағарлар, – у қартабоз билан шеригига қўлини бигиз қилди, – қанча одамнинг шўрини қуритган. Биласизми, ким буларни ютади? Ўзларининг одамлари. Бош-қалар уларнинг ютганига маст бўлиб ўйнайди, кейин қандай