Рахима Шомансурова

Келиннома


Скачать книгу

асосий вазифа – уй тутишдан четга олсангиз, келажагингиз ҳам, бахтингиз ҳам қил устида деяверинг.

      Тўйгача бўлган уч-тўрт ойлик учрашувлар фасли ва тўйнинг кўтаринки руҳиятини катта ёшдаги аёллар «поэзия» даври деб атайдилар. Тўйдан кейин эса айтишларича «проза» бошланармиш.

      Бу ўхшатиш нечоғли тўғрилигини билмадим-у аммо айрим насрий асарларни қўлдан қўймай ўқиладиган даражада зўр ёзилишига ишончим комил бўлгани учун ҳам, тўйдан кейинги ҳаётимизни қандай ўтказиш – кўнгилни кўкларга кўтарадиган шаклидами ёки бир хил ва зерикарли шаклидами – бу кўп, жуда кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ, деб ўйлайман. Ҳаётимизнинг чиройли ёки хунук кечиши, борингки бахтли ёки бахтсиз бўлишимиз ҳам кўп жиҳатдан бизнинг қанча кўп билишимизга, уқувимизга, эплилигимизга, ҳаётдан нима излаб, нималарга интилаётганимизга боғлиқ.

      «Ҳикмат излаганга – ҳикматдир дунё», деб бежиз айтишмаган.

      Яхши уй бекаси бўлиш, яхши уй тутиш қутлуғ вазифа. Шуни яхши уддаласангиз, билингки сиз жамиятнинг олди кишисисиз.

      «Мен бир оила келиниман холос, менинг жамиятга қандай алоқам бор?» деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Чуқурроқ ўйлаб кўринг-чи.

      Бугун ақлли, эслик-хушлик қиз деган ном олиб, эртага лобар келин, дилбар аёл, меҳрибон она «мартаба»сига эришсангиз, билингки сиз баркамол жамият учун курашаётганларнинг энг пешқадамисиз. Бугун озода, саранжом ва саришта бўлиб, соғлиғингизга қараб юрсангиз – эртага сиз келажакнинг соғлом авлодини таъминлагувчи кишисиз.

      Яхши фарзандларни тарбиялаш, жамиятга олижаноб кишиларни етказиб бериш ҳам аслида келинлик фаслидан бошланади. Келажакда эрингиз яхши топармон бўлиши, оғзингиздан чиққанини муҳайё қилиши мумкиндир. Аммо унинг топганини билиб-билиб ишлатмасангиз, юзага олиб чиқмасангиз, ёнига қўшмасангиз, эртага кексалар айтмоқчи «Ётиб еганга – тоғ ҳам чидамас»лигига ўзингиз ҳам амин бўласиз. Эрининг топганига файзу баракани уйдаги аёли бағишлайди. «Қилич тутган саркардадан, игна ушлаган аёл афзал!» деб бекорга айтилмаган.

      Пул топиб, уйига ризқ-рўз йиғиб келишдан ортиқ бойлигига яна бойлик қўшиш илинжида юрган эркаклар ана шу яхши ниятларига эришишлари учун доим ёнларида энг садоқатли, ақлли, идрокли, заковатли, фаросатли, иродали, жасоратли, меҳрли, ҳалол, покиза ва шунга ўхшаш кўп-кўп фазилатларга эга бўлган аёлнинг доимий ҳамроҳ бўлишини орзу қилишлари табиий. Аёлларни оиланинг устуни, яхшиликка илҳомлантирувчи деб қарайдиган бўлсак, «Эрни эр қилиш», уй тутишни уддалаш, атрофдагиларга нур таратиб туриш учун ҳам юқорида санаб ўтилган фазилатлар сизга ортиқ даражада керак. Илм ва одоб тенги йўқ хазина, деб элимиз бекор урғу бермаган. Оиласида ақлли, фаросатли, ҳалол, покизалик билан донг таратган аёлнинг бойлиги ортиши билан бирга, қадру қиммати ҳам ортиб боради. Бу фазилатлар ёшликда «Элнинг кўрки» сифатини олишга муваффақ бўлган, илм ўрганган, тарбия кўрган, яхши ниятли, фидойи аёлларга юқади. Камини бундай аёллар умр бўйи яна ўқиб-ўрганиш билан тўлдириб бораверадилар,