Рахима Шомансурова

Келиннома


Скачать книгу

тиланг. Улар олган алик сизга саломатлик тиланган чиройли дуодир. Кўпнинг, айниқса кексаларнинг дуоси, албатта, ижобат бўлади.

      * Кишиларга, айниқса кам таъминланганларга, хасталарга, бошига қайғу тушганларга, бировдан озор чекканларга, зориққанларга қўлингиздан келганича ёрдам беринг. Унинг шикаста қалбига қалбингиз «Лаббай!» деганидан, бировга ёрдам беришга қодирлигингиздан севининг, дилингиз яйрасин. Билингки, шу кундан эътиборан сиз дўст-қадрдонга эга бўлдингиз, демак бойидингиз.

      * Одамларга ишонинг ва уларни севинг. Бунга ўз-ўзидан эриша олмайсиз, албатта. Сиз аввал ўзингиздаги мавжуд ёмон хислатларни, айниқса, қизғанчиқлик, қўрқоқлик, ишончсизлик, таъмагирлик, иккиюзламалик, кибрни енгиб олинг. Кишиларга нисбатан ноҳақлик қилманг. Кишилар ҳақида эшитган биринчи ёмон фикрларга дарров ишониб, одамлардан юз ўгирманг.

      * Бошингиздаги нохуш ва ёмон фикрлар: хасталиклар, ҳолсизлик, силла қуришлар, етишмовчиликлар, ўлим ва охират ҳақидаги фикрлардан фориғ бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши ният билан бошлаган ҳар бир ишингизда ғолиб келасиз.

      * Гап билан амалингиз бир бўлсин. Ваъдангиз устидан ҳамиша чиқинг. Бир яхши нарса ҳақида ўқиганингиз, ҳавасингиз келгани яхши. Бироқ ҳамма нарса амали билан бўлса, ундан ҳам яхши.

      * Ана шу яхши иш ва тажрибангиз ҳақида ҳаммага сўзланг, ўртоқлашинг, бироқ ҳеч мақтанманг, ўзингизни ҳаммадан устунман деб ҳисобламанг. Камтарлик – инсоннинг энг улуғ фазилати.

      Ана энди ўзингизни кузатиб кўринг. Атрофингиздагиларни ҳам. Сиз турмуш тарзингизда жисмоний ҳаракат, таомда чекланиш, чиниқиш, дам олиш вақти ва ҳордиқ чиқариш малакасига эга бўлишнинг ўрни қандай? Тез-тез касал бўлмаяпсизми? Тўхтанг! Уйда бор ва телевизорда шу касалга оид қайта-қайта айлантирилаётган реклама роликларидаги дориларни билиб-билмай ичишни тўхтатинг. Аввал касаллик сабабини аниқланг.

      Оиланинг дори қутичаси. Одатда, ҳар бир хонадонда дори қутичаси бўлади. Унда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш дори-дармонлари, ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам беришда ишлатиладиган дори-дармонлар, оналар ва эмадиган чақалоқни парвариш қилиш учун керакли нарсалар (сўрғич, сўрғич-пустишка, клизма учун ишлатиладиган юмшоқ учли спринцовка, кўзга дори томизиладиган пипетка, сув температурасини ўлчайдиган термометр, гавда температурасини ўлчайдиган термометр, губка, полиэтилен плёнка, дока, болалар совуни, антисептик моддалар – йоднинг спиртдаги эритмаси, калий перманганат порошоги, борат кислота порошоги; боғлов материаллари – стерилланган бинт, стерилланган пахта, бактерицид малҳамлар; шунингдек вазелин мойи, болалар креми, тери бурмаларига сепиладиган болалар присипкаси) сақланади.

      Булардан ташқари, врач рецепти бўйича олинган турли дорилар ҳам шу ерда сақланади. Дорилар сақланиш жараёнида қуёш нури, иссиқлик, намлик таъсирида парчаланиб, фаол бўлмаган моддалар, баъзан заҳарли маҳсулотлар ҳосил қилиши мумкин. Шунга кўра, дориларнинг этикеткасида белгиланган сақланиш муддатига ва сақланиш қоидаларига