Рахима Шомансурова

Келиннома


Скачать книгу

Кўп касалликларнинг келиб чиқишига табиат эмас, жамият ҳам эмас, фақат одамнинг ўзи сабабчидир. Кўпинча у дангасалиги ва қизғанчиқлиги, айрим ҳолларда эса онгсизлиги сабабли касал бўлади.

      * Тиббиётга кўпда умид боғламанг. Тўғри, у кўп касалликларни даволаши мумкин, бироқ инсонни буткул соғлом қила олмайди. Ҳозирча у одамни қандай қилиб соғлом бўлиши мумкинлигини ҳам ўргата олмайди.

      * Соғлом бўлиш учун кишининг ўзида муттасил ва мақсад-моҳиятли ҳаракат бўлиши керак. Уларни бошқа бирон нарса билан алмаштириб бўлмайди. Инсон шу даражада мукаммалки, соғлигини у қоқилган нуқтадан тиклаши мумкин. Фақат кексалик ва хасталикларнинг чуқурлашуви натижасида ҳалиги айтилган ҳаракат ҳам кучайиб боради.

      * Ҳар қандай ҳаракатнинг катта-кичиклиги рағбат берувчи омиллар билан белгиланади, рағбатлантирувчи омиллар эса мақсад-моҳияти, вақт ва шу мақсадга эришиш эҳтимоли билан белгиланади. Бунда яна кишининг характери ҳам муҳим рол ўйнайди. Афсуски, саломатлик кишининг олдида муҳим мақсад сифатида ўлим эҳтимолдан ҳоли бўлмай қолгандагина кўндаланг бўлади. Бироқ иродаси мустаҳкам кишига ҳатто ўлим ҳам кўп таҳдид қила олмайди.

      * Саломатлик учун бараварига тўрт омил зарурдир: жисмоний ҳаракат, таомда чекланиш, чиниқиш, дам олиш вақти ва ҳордиқ чиқариш малакасига эга бўлиш. Ва яна бешинчиси – бахтли ҳаёт! Афсуски, аввалги тўртта омилларсиз айтганимиз бешинчи омилнинг ўзи саломатликни таъминлай олмайди. Бироқ агар ҳаётда бахт деган нарса бўлмаса, унда зўр бериб олдинга интилиш ва очликка чидаш учун киши рағбатни қайдан оларди? Афсуски, бундай рағбатни топа олмайди!

      * Табиатнинг бизга ҳиммати жуда баланд. Баъзан кунига йигирма дақиқа ёки ярим соат жисмоний машқларни бажариш, бажарганда ҳам астойдил, терлаб-пишиб, томир урушлари икки баробар тезлашгунча бажариш билан саломатликни жойига келтирса бўлади. Табиатнинг бизга ҳиммати шу-да! Жисмоний машқлар вақтини икки баравар кўпайтирсангиз, ундан ҳам яхши!

      * Ҳаддан зиёд кўп емаслик, тўғри овқатланиш – бу масалага онгли ёндошиш керак.

      * Ҳордиқ чиқариш, билсангиз, бир илм, лекин бунинг учун ҳам характер керак. Агар у бўлса, албатта!

      * Энди бахтли ҳаёт ҳақида. Саломатликнинг ўзи бахт дейишади. Бу жуда ҳам тўғри эмасдек. Чунки саломатликка киши тез ва осон кўникиб кетади, ҳатто уни пайқамай қолиши ҳам мумкин. Бироқ айнан шу саломатлик кишига ўз хонадони ва ишида бахтли бўлишига ёрдам беради. Ёрдам бериши мумкин, лекин бахтни «ма, ол!» деб тайёр қўлингизга тутмайди. Аммо хасталикнинг ўзи, айниқса агар у оғирроқ кечаётган бўлса бахтсизликнинг айнан ўзилиги аниқ.

      Айнан ёшлар учун шу ерда яна кичкинагина қўшимча қилмоқчимиз. Албатта, ҳозир сиз ёшсиз ва қачонлардир келадиган қандайдир хасталиклар ҳақида бош қотириб ўтириш учун ҳали эрта. Аммо вақт бу – оқар дарё! Кўз очиб-юмгунингизча ўттиз-қирқ ёшингизни нишонлайсиз, келажак ҳақида жиддий қайғурадиган вақт ҳам келганини сезмай қоласиз. Ундан ташқари, ҳозирнинг ўзида, ҳаммангизни