ҳам қудрати қўлимиздаги мана шу китобларчалик эмас.
Мен сизга айтсам, кўп, жуда кўп азиятлардан қутилиш йўли ҳам китоб ўқишдир. Аммо, эътироф этиш керак, китоб ўқишда ҳам ўқиш бор.
Сизларнинг ёшингизда қизиқ бир нарсани кузатиш мумкин. Нималигини айтайми? Дугоналарингизнинг айримлари бир кечада катта роман ёки қиссани «тушириб» келганлари ҳақида мақтаниб гапиришади. Бунинг нимаси яхши? Улар китобдан нимани ўрганишди? Нимани билиб олишди? Шу китобнинг қаҳрамони бўлган «йигит» + «қиз»нинг муҳаббат йўлининг «бошланиши» ва «тугашини» кузатишди, холос. Лекин улар шу «йигит» ва «қиз»нинг кечинмалари, атрофдагилар билан муносабатларини ўрганмаганлари учун бу дугоналарингиз китоб қаҳрамонлари яхши ёки ёмон инсонлигини ҳам, уларга ҳавас қилиш керакми ёки йўқлигини ҳам билишмайди.
Ахир, Мафтуна қизим, одам ҳаётда ёлғиз ўзи яшамайдику! Ҳаммамиз ҳам одамлар, муҳит, табиат билан муносабатда бўламиз. Ана шу муносабатларда қийналган, тўғри йўл излаган пайтда суйган китобимизга, руҳи руҳиятимизга яқин бўлган қаҳрамонлар кечинмасига мурожаат қиламиз. Кўпинча улардан қувват олиб, айни пайтда бизга оғир бўлса ҳам, улар тутган йўлни тутамиз. Нега шундай? Чунки биз биламиз, шу қаҳрамон бошида қийинчилик кўрган бўлса ҳам, уни ирода билан енгиб ўтгач, юраги анча ҳаловат топган эди. Демак, биз ундан ирода, сабот, маълум даражада кечиримли бўлишни, чекинишни ўргандик. Эвазига ҳаловат топдик, яъни руҳий мувозанатимизни тўғриладик.
Ҳалиги, китобдан фақат «қиз» + «йигит»нинг муҳаббат чизиғини юза кузатган дугонангиз шу чизиқнинг нима билан тугаганини билди, холос. Эрталаб қаҳрамонларнинг «топишгани» ёки «ажралишгани» ҳақида сизга хабар берди холос. У ҳатто қаҳрамонларни «оқлаш» ёки «қоралаш»га ҳам ожиз. Чунки уларни бошқалар билан муносабатда, яъни инсоннинг ички ва ташқи мураккаблиги жараёнида кўра билмади. Уларнинг у ёки бу ҳаракати заминида нима ётганини ҳам билмайди.
Китобни бундай «ўқиган» қизлар, Мафтунахон, яъни ҳаётни, атрофни, одамларни кузата билмайдиган, мушоҳада қила билмайдиган қизлар ҳаётда ҳам мустақил фикрга, иродага, мулоҳазакорликка эга бўлмаган инсонга айланиб қолишлари осон. Айрим шундай дугоналарингиз ҳақида «енгил учиб юрган капалакка ўхшайди», дейишганини ҳам эшитгандирсиз. Бу сизнинг ёшингизда эшитиш ножоиз бўлган сифат. Лекин шундайлар, яъни ҳаётга учиб келиб, ҳаёт устидан учиб кетадиганлар тоифаси ҳам бор-да. Шунинг учун ҳам, ўқийдиган китобларингизда улар образини ёритишга кўп аҳамият берилиши бежиз эмас. Улар ўз фикрларига, қарашларига эга бўлмаганлари, беқарорликлари туфайли кўпларнинг дилига озор беришлари, яқинларини бахтсиз қилишлари ёки руҳий мувозанатдан чиқаришлари мумкинлиги билан хавфлидирлар.
Китоб бизга улкан таъсир кўрсатиб, жуда катта, чуқур ҳаётий тажриба беришини донишмандлар кўп марта қайд этишган: «Китоб кишини зиёли қилади, унда гўзаллик туйғусинигина эмас, ҳаётни, унинг бутун мураккабликларини тушунтириш каби қимматли туйғуни ривожлантиради, бошқа даврлар ва бошқа