ўрнидан турди. Фақат Кобра қимир этмади. Фаррухнинг ётганига эса соқчи эътибор ҳам қилмади. У тўғри Кобранинг ёнига борди-да, қанақангидир қоғозчани қўлига берди, кейин тезда камерадан чиқиб кетди.
Эринчокдик билан ўрнидан турган Кобра ёнидан кўзойнагини олиб, букланган қоғозни эринчоқлик билан очдида, уни ҳижжалаб ўқиб чиқди. Кейин тиржайиб Фаррухнинг ёнига келди.
– Сенинг ҳамма ёғинг тилло экан-у, билмаган эканман, – деди у кўрсаткич бармоғи билан унинг юзига бир уриб қўйиб.
– Сиз кимсиз? – деди Фаррух устидан бунақа кулишлар жонига тегиб.
– Оббо сен-э, – деди Кобра кулиб, – менинг кимлигимни билмоқчимисан? Жуда қизиқувчан болага ўхшайсан. Менга ёқиб қолдинг. Сендай йигитчаларни ҳурмат қиламан. Ишонмасанг, манавилардан сўра, – у камерадагиларни қўли билан кўрсатди. – Қани, бир ўрнингдан тур-чи, бўй-бастингга яхшилаб қараб олай.
Фаррух оғриниб ўрнидан тураётганда, боши айланиб кетди ва каравотига йиқилиб тушди.
– Қанжиқ! – дея бақирди жаҳли чиқиб кетган Кобра. – Ипирисқи!
Майнавоз унинг олдига югуриб келди-да, оёғини ўпишга тушиб кетди.
– Итдан бўган! Маразнинг боласи! – деб бўкирган Кобра уни тепкилай бошлади.
Зумда унинг ёнига иккита барзанги ҳам қўшилди. Бирпасда Ипирисқининг соғ жойи қолмади. У буткул хириллаб қолгачгина, Кобра Тўрткўзга нима қилиб бўлсаям Фаррухни эртагача тузатишни буюрди. Ўзи эса каравотнинг олдига бориб тумбочкасини очди ва Россияда ишлаб чиқарилган пиводан олиб, ютоқиб-ютоқиб ичди, шундан сўнггина бироз чиройи очилди ва столга ўтириб:
– Сигарета! – деди.
Барзангилардан бири ёнидан сигарета чиқариб, тезда тутатди-да, Кобранинг қўлига тутқазди. У мириқиб тутунни ичига тортиб столга ўтиргач, бироз кўзини юмиб турди. Сўнг битта кўзини очиб барзангига қаради-да:
– Бу тойчоқни шу кеча байталга айлантирасан, – деди.
Моҳирўйнинг гапи жавобсиз қолди. Зулайҳо у берган саволга жавобан ўзини ўйланиб қолган кишидай тутиб, қошини чимириб турди-турди-да:
– Қизалоғим, – деди иложи борича майин овозда гапиришга уриниб, – бўлар-бўлмас бемаза гапларни каллангдан чиқариб ташла. Даданг сенга қўполлик қилган бўлса, бунинг сабаби битта. У ҳам бўлса сенинг келажагинг. Энди ўжарлик қилмасдан манави дорини ичиб олчи, – дея у қўлидаги дорини қизнинг оғзига тиқди.
Моҳирўй дорини ичди-ю, лекин келтирилган таомга қарамади. Болишга бошини қўйди. Ва дарров ухлаб қолди. Туш кўрди. Тўрт томонидан тўртта аждаҳо унга яқинлашиб кела бошлашди. Бирининг оғзидан олов, иккинчисиникидан сув, учинчисиникидан қон, сўнггисининг оғзидан эса кўпикка ўхшаган бир нарса отилиб чиқар эди. Моҳирўй шунча ҳаракат қилмасин, қочиб кетолмас, бақирай деса, овози чиқмасди. Аждаҳолар унга яқинлашган сайин биттаси дадасига ўхшаб кетаверса, иккинчиси ойиси шаклини оларди. Қолган иккитаси ҳам одам башарага айланарди-ю, бироқ уларни Моҳирўй ҳечам кўрмаганди. Улар қизнинг яқинигинасига келиб қолишганда, Моҳирўй "Энди тамом, ўлдим!" деб ўйлаб кўзини чирт юмиб олди. Бироқ, ҳадеганда