Нуриддин Исмоилов

Бургут тоғда улғаяди 1-китоб


Скачать книгу

каравоти чеккасига омонатгина ўтириб, унинг кўзидаги ёшни эҳтиёткорлик билан артди. – Қўй, қизим, йиғлама, даданг кеча жа ошириб юбор-ди… Ўзиям келгунингча давленаси кўтарилиб кетиб, ўлиб қолишига сал қолганди… Яхшиям мен тўхтатиб қолдим. А то бог знает, нима бўларди?

      У атайлабдан, кейинги ишларини силлиққина бажариш учун Моҳирўйнинг кўнглини овлашга уринаётган эди. Агар ҳозир қизни ўзига худди илгаригидек иситиб олса, ундан кейин оппа-осон қутуларди-қўярди.

      – Овқатинг таппа-тайёр, ўрнингдан тургин-да, еб олгин. – Аёл қизнинг пешонасига қўлини қўйди. – Вой, иситманг бор-ку. Қимирлама, ёт. Ҳозир мен дори олиб келаман. Овқатингниям шу ерга келтиришади.

      Зулайҳо тезгина хонадан чиқиб кетгач, Моҳирўй кеча тунда ювиниш хонасида унинг айтган гапларини эсладию, эзилиб йиғлаб юборди.

      Бир қўлида пиёла, иккинчи қўлида қанақадир дори кўтарган Зулайҳо хонага қайтиб кирганида Моҳирўй унга еб қўйгудек қаради. Бироқ қизнинг қовоғини уйгани ҳам ўзига ярашиб турарди.

      – Ойи, – деди қиз Зулайҳо тутган дорини оғзига олмай, юзини бурар экан, – мен сизга кимман?

* * *

      Суд кўп давом этмади. Бирпасда ҳамма айблар Фаррухнинг бўйнига қўйилгач, худди Босс башорат қилганидай, суд уни беш йилга озодликдан маҳрум этди.

      – Ҳалиям мен инсоф қилдим, – деди раис Фаррухни олиб кетишларидан олдин унинг ёнига келиб. – Ўрнимда бошқаси бўлганида, умрингни қамоқда чиритарди.

      Фаррух унга нафрат тўла нигоҳини тикиб, алам билан шивирлади:

      – Шунисигаям раҳмат!

      Шундан кейин унинг қўлларини кишанлаб, Босс ётган камерага олиб кетишди. Раис тўғри суд залидан қамоққа равона бўлади деб ўйлаганди Фаррухни. Лекин унинг ўйлагани бўлиб чиқмади. Шу боис, у ажабланиб суд раисига қаради. Суд раиси Фаррух яна бир кун "меҳмон" қилиниб, эртасига керакли жойга жўнатилишини айтди. Аслида эса, йигитнинг яна камерасига қайтиши Босс томонидан буюрилганди.

      – Энди ҳақиқий «зэк»ка айландинг, – деди уни кутиб олган Босс мийиғида жилмайиб. Унинг бу кулиши эзгин, ҳамдардликка ўхшаб кетарди. – Одамлар жиноят-чи бўлиб туғилмайдилар, балки уларни жиноятчига айлантиришади.

      Фаррух бошини қуйи эгган кўйи каравотига бориб ўтирди. Кўзларига ёш қалқди. Йигитчанинг бундай иродасизлигини кўрган Босснинг жаҳли чиқиб кетди.

      – Гўдакмисан ёки қиз болага товунлик томонинг борми? Кўзингнинг сувини оқизасан! Бўйнингга юклашдими, демак, энди сен қайтариб уларникига юклашинг керак, йўқса, бир умр раисга ўхшаган қоринбойларнинг оёғи тагида поллатта бўп ўтасан. Тушундингми, қонга – қон, жонга – жон! Бошқа йўл йўқ.

      Фаррух Босснинг гапидан илҳомланиб, билаклари кучга тўлиб бораётгандай сеза бошлади ўзини. Агар қамалган бўлмаганида, тўғри раиснинг ёнига бориб, унинг меш қорнига пичоқ санчишгаям тайёр эди. Ундаги ўзгаришни Босс тезда англаб етди. Босс ҳар бир шогирдини тайёрлаётганда унинг юзида содир бўладиган ўзгаришга диққат-эътиборини қаратар ва шунга қараб шогирднинг қандай ишларга қодирлигини билиб оларди. Фаррухда содир бўлган ўзгариш унга ёқиб тушди. Агар уни