Иброҳим Ғафуров

Мангу латофат: бадиалар


Скачать книгу

Воҳидов тоталитар муҳитнинг замонасозлигига қатъият билан қарши туролди. У ҳоким гуруҳнинг эмас, қалбининг амри билан ижод қилди, ўз инсоний, ижодий принципларини мафкуранинг шиддатли тазйиқ ва амрбозликларидан сақлашга муяссар бўлди.

      Эркин Воҳидовнинг илк босилиб чиққан шеърлари эллигинчи йилларнинг айни бошларига тўғри келади. Ўшанда мафкуравий тазйиқлар, шахсга сиғиниш деб аталган ижтимоий ҳодиса, коммунистик дағдағалар авж нуқталарига кўтарилган ва етилган миллий шоирлар яна навбатдаги таъқиб ва қатлиомга учраган чоғлар эди. Эркин Воҳидов ўқувчилик пайтлари ҳам ҳукмрон мафкуранинг пуч тумтароқликларига эмас, эл-юрт юрагига, ўз қалбининг зарбларига қулоқ тутди. Тазйиқлар, чеклашлар, ҳақларни поймол қилишлар қанчалар зўр бермасин, халқ назари-эътиборида ҳаётбахш некбинлик доим тирик эканлигини эрта англаб етди. Эрта ёшлик чоғидан шу ҳақиқатни у қалби-қалбидан туйди. Унинг илк шеърларидан бири «Олма» кўпларнинг ҳамон эсида. Халқим «олма» демайди, «ол» дейди. Боғбон мевасини халқ учун етиштиради. Халққа туҳфа этади. «Олма» дейишлик меҳмондўст халқимнинг одатига зид. Халқим ўз борида ниманики етиштирса, уни бошқаларга тортиқ қилади. Эркин Воҳидов халқнинг бағрикенглиги, саховатпешалигини болаликдан жуда чуқур туйди. Шу бағрикенглик, саховатпарварлик шоирнинг ҳамиша илҳом манбаи бўлиб келди. Катта Эркинни яхшироқ тушуниш учун кичкина Эркин ҳаётининг айрим лавҳаларига назар ташлашга тўғри келади.

      Кичкина Эркин ҳамма нарсага қизиқарди. Саволларининг охири кўринмас, уларга жавоб топиш баъзан катталар учун ҳам осон кечмасди.

      Бир куни Эркин Воҳидов билан биргаликда Тўхтасин Жалоловнинг 90 йиллигини нишонлаш учун Фapғонага – Ёзёвонга бораётган эдик. Самолётимиз Фарғонага етиб, Қиргули устидан айланаётганда: «Дарров Қиргулига келибмиз», дедим. Эркин Воҳидов самолёт дарчасидан ташқарига қараб Қиргули манзараларига кўз югуртираркан, ўйланиб қолди. Қиргули бирдан унга олисларда қолиб кетган мурғак болалигини эслатди. То самолёт ерга қўнгунча шоир шуларни ҳикоя қилиб берди:

      Уруш бошлангунча уч-тўрт яшар болакай эдим. Ёшгина онамнинг қўлида кичкинагина сингилчам бор эди…

      – Эркин ака, уч-тўрт яшар болалик чоғингизни эслай оласизми? У пайтлар яхши эсингизда қолганми? – деб сўрадим.

      Эркин Воҳидов мактабда ўқиб юрган кезлари хотираси ўткирлиги билан машҳур эди. Бир ўқиган, эшитган нарсаларини дарҳол эслаб қолар, сўнг оқизмайтомизмай сўйлаб берарди. У шунинг учунмикин аниқ фанларга – физика, математика, иқтисод, геометрияга ҳам ғоятда қобилиятли эди. У ўқиган мактабда бу фанларнинг ўқитувчилари жуда кучли деб ҳисобланардилар ва ўқувчилар уларни севар, уларга эргашиб, тақлид қилар, уларнинг ўгитларини жон қулоғи билан тинглар, улардай бўлишга уринардилар. Умуман, Эркин Воҳидов мактабда жуда фаол эди. Мактаб ҳаётининг барча тадбирларида иштирок этар, ўзидан икки-уч синф юқорида ўқийдиган, мактабнинг илғор, етакчи ўқувчиларидан бўлган Сайёр