Иброҳим Ғафуров

Мангу латофат: бадиалар


Скачать книгу

у амирнинг манифест қандай сиёсий вазиятда ва нима мақсадларни кўзлаб қабул қилинганлигини кўрсатса, иккинчи бир ёқдан Беҳбудий тақдирида бурилиш нуқтаси бўлганлигини ҳам англатади. Шунинг учун ҳазратнинг ушбу мақоласини тўла келтириш, яъни бу замонамиз кўзи билан қайта ўқиш ва шарҳлашга эҳтиёж бор.

      Мақола шундай бошланади:

      «Санаи ҳозира 5-нчи апрелда Самарқанд ижроия қўмитаси мажлисида раис мажлис тарафиндан хуфия машварат борлиги эълон қилиниб, генерал (Куропаткин) нинг Самарқанд волийсига 25 мартда ёзган расмий бир мактуби музокарага қўйилди.

      Бухоро амири ва ё рус консулининг мактуби сабабиндан (Куропаткин) ушбу мактуб ила Самарқандга мурожаат этган эди. Гўё Бухорода кенг бир ислоҳот шаръия жорий этар эканким, Бухоро ҳамсоясиндаки халқнинг Бухорога фасод нашр қилмоқларидан қўрқуш борлиги мутлақ бир суратда баён қилинур эди.

      Мактуб сарбаста ёзилгани учун ҳар ким бир навъ англар эди. Охирда мажлис қарор қўйдиким, Уврупо аҳлларидан жанобон (Чартуф) ва (Гартсфилд), мусулмонлардан Маҳмудхўжа Беҳбудий ва мулла Ҳайдарбек Абу Саъид ўғли, яҳудийлардан (Исохоруф) фуро Бухорога бориб, аҳвол ила ошно бўлсунлар ва аларга лозим маълумотлар берилди…»

      Бу ерда бир неча савол ўртага ташланади:

      Нима учун амир Куропаткинни ўз ислоҳотидан хабардор қилаётир?

      Нега «шаръий ислоҳот» жорий этишни мақсад қилиб қўйган амир шу боис Бухоро ҳамсояларидан, бу ўринда Самарқанд (Туркистон) халқидан хавфсираб турибди?

      Ислоҳот сабаб бўлиб, Туркистон ва Бухоро ўз-ўзидан бирлашиб кетиши мумкинлигидан қўрқиш оралаганми юрагига?

      Нега «фасод»ни у Бухоронинг ўзидан эмас, Самарқанддан кутади? (Унинг «фасод» деганини «озодлик» деб англамоқ керак. Бу турли сўзлар турли тоифалар ва табақалар тилида тамомила бошқа-бошқа маъноларни англатиши мумкинлигига яна бир ёрқин мисол. Амир учун «фасод», эзилганлар учун озодлик)…

      Амир ва Бухоро ҳукумати Россиядаги феврал инқилобидан ғоятда шошиб қолганлигини эслатган эдик. У қандай бўлмасин, демократик ислоҳотларни тўхтатиб қолишни кўзларди. Бухорога четдан исён оралашини истамасди. Аллақачон чириб тугаган ҳокимиятни яна бироз чўзиш учун ажиб бир найранглар устида бош қотирарди. У ҳаммани чалкаштириб юборишни хоҳларди: ўзгаришчи Россияни, ўзгаришчи Туркистонни, ўзгаришчи жадидлар ва Бухоро ёшларини… – ҳаммасини! Гарчи муваққат Россия ҳукумати ислоҳотларни амирнинг ўз инон-ихтиёрига ҳавола қилган бўлса-да, лекин амирнинг бу кучларнинг биронтасидан хотиржамлиги йўқ эди. Уларнинг бари уни қўрқитарди. Бу ўринда Беҳбудий қўллаган «муғлақ» сўзига эътибор беринг. У берк, ноаён, сирли, чалкаш деганга ўхшаш маъноларни англатиши мумкин.

      Амир ўзи хоҳлайдими йўқми, – албатта хоҳламасди! – жаҳоншумул миқёсдаги сиёсий гирдоб ичига аллақачон тушиб бўлган эди. Бу гирдобнинг қанчалар даҳшатли эканлигини англармиди англамасмиди, айтиш қийин. Лекин унинг бутун хатти-ҳаракатлари, у яратган ҳукумат машинасининг хатти-ҳаракатлари ҳаммаси