ҳолатда ҳам, ундан фойдаланиш таҳдиди натижасида.
Мустамлакачилик "ноэркин эркин савдо" тарқалишининг энг аниқ йўли эди, лекин ҳатто мустамлака бўлмаган кўплаб мамлакатлар ҳам буни қабул қилишга мажбур бўлди.“Кононерк дипломатияси”25 ( ҳарбий сиёсий вазифа бажарувчи куч) усулларидан фойдаланиб, улар бошқа нарсалар қатори тариф автономиясидан (ўз тарифларини белгилаш ҳуқуқидан) маҳрум қилувчи тенгсиз шартномалар имзолашга мажбур бўлдилар. Уларга фақат ягона қуйи ставкадан (3-5 фоиз) фойдаланишга рухсат берилди. Бу давлат даромадларининг бир қисмини кўпайтириш учун етарли, аммо янги ривожланаётган саноатни ҳимоя қилиш учун жуда кам эди. Бу фактларнинг энг шармандалиси Хитой биринчи афюн урушидаги мағлубиятдан кейин 1842-йилда имзолаши керак бўлган Нанкин шартномасидир. Аммо Лотин Америкаси давлатлари 1810-1820-йилларда мустақилликка эришгунларича улар билан ҳам тенгсиз шартномалар тузила бошланди. 1820-1850-йилларда яна бир қатор бошқа давлатлар ҳам худди шундай шартномаларни имзолашга мажбур бўлди: Усмонли империяси (Туркиянинг салафи), Форс (ҳозирги Эрон), Сиам (ҳозирги Таиланд) ва ҳатто Япония. Лотин Америкасидаги тенгсиз шартномалар 1870—1880-йилларда ўз муддатини тугатган бўлса, Осиё давлатлари билан тузилган шартномалар 20-асргача давом этган.
Тўғридан-тўғри мустамлака ҳукмронлиги ёки тенгсиз шартномалар натижасида ўз саноатларининг ёш тармоқларини ҳимоя қилиш ва ҳимоя қила олмаслик ўша даврда Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларининг иқтисодий регрессиясига сезиларли даражада таъсир қилди: даромаднинг аҳоли жон бошига салбий ўсиши кузатилди (йилига мос равишда 0,1 ва 0,04 фоиз тарзда).
Капитализмнинг ривожланиши тахминан 1870-йилларда тезлаша бошлади. 1860—1910-йилларда янги технологик инновациялар кластерлари пайдо бўлди, натижада оғир ва кимё саноати деб аталадиган саноат тармоқлари пайдо бўлди: электр жиҳозлари, ички ёнув двигателлари, синтетик бўёқлар, сунъий ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш кабилар. Амалий одамлар томонидан интуиция билан ихтиро қилинган саноат инқилоби технологияларидан фарқли ўлароқ, илмий ва муҳандислик тамойилларини тизимли қўллаш орқали янги технологиялар ишлаб чиқилди. Шундай қилиб, ҳар қандай ихтиро жуда тез такрорланиши ва такомиллаштирилиши мумкин эди. Бундан ташқари, оммавий ишлаб чиқариш тизимининг ихтиро қилиниши билан кўплаб тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнида инқилоб содир бўлди. Ҳаракатланувчи конвейр (лентали конвейр) ва алмаштириладиган қисмларнинг жорий этилиши туфайли харажатлар кескин камайди. Бу 1908-йилдан бери тез-тез йўқ қилинганлиги ҳақидаги даъволарга қарамай, бизнинг замонамиздаги асосий (деярли универсал қўлланиладиган) тизимдир.
Ўзининг энг юқори чўққисида капитализм бугунги