Г. Жамилова

МЕН БОРМАН, ҲАЁТ


Скачать книгу

етмай қолган,

      Армон қилар- а, армон…

      Сумалак, ҳо сумалак!

* * *

      Момо чанқовузни лабига тутади.

      Бобо дўмбирани сайратади.

      Болакай қамишдан сибизиқ ясайди.

      Катта майдондан отлар дупури эшитилади. Барча “қизқувди”ни кўрмоққа шошилади.

      Бир томонда кураш давом этади.

      Бир ёқда “арқон тортиш” беллашуви…

      Беллашув тугаб, ҳаммалари “келинсалом” бўлаётган жойга ошиқадилар. Кайвони момо ўртага чиқиб “салом” айтади:

      Қуллуқ бўлсин Наврўзжон,

      Нонга тўлсин дастурхон,

      Юрт бўлсин тинч ва омон,

      Ҳамма-ҳаммага салом…

      Келинчаклар заррин ҳарир пардалари ортидан ним табассум қилишиб, аста саломга эгиладилар.

* * *

      Қуёш укпар булутлар орасидан мўралайди. Шабадада кўклам ҳиди. Бир дуркун қизлар сайил бўлаётган адир томон ўрлайдилар. Олдинда бораётгани беихтиёр тўхтаб қолади.

      – Қизларжон, бу ёққа бир қаранглар!

      Қияликдаги яхлаган ер устида нозиккина бойчечак тебраниб турарди. Қизлар унга соғинчу меҳр билан тикилиб ҳайратланишади.

      – Вой, бунчаям чиройли! Аёзли кунда очилиб туришини-чи?

      Қизлардан бири бойчечакни узмоқчи бўлди. Дугонаси унинг қўлидан ушлади.

      – Қўй, узма, биздан бошқалар ҳам кўрсин. Кейин шу йўлдан йигитлар ўтишди. Улар бойчечакни кўриб дарров узиб олишди.

      “Қизларга кўрсатиб мақтанамиз”, дейишди. Қизлар эса бойчечакни йигитлар қўлида кўриб, кўнгиллари оғринди. Бойчечакни узган йигит хижолатомуз жилмайди. Қизлар уни “кечирган” бўлди.

      – Бойчечакни бизга беринглар.

      – Йўқ, шартларимиз бор.

      – Айтинг.

      – “Бойчечак базми” ўйнаймиз. Лапарда ким енгса бойчечак ўшаники бўлади.

      – Бўпти!

      Йигитлар бир тараф, қизлар бир тараф бўлишди. Бўз йигит ўртага чиқиб лапарни бошлаб беради:

      Мен таниган бир қиз бор,

      Кўзларида юлдуз бор.

      Унга тўйиб қарай десам,

      Отаси кўп жаҳлдор,

      Ёрдам беринг ёронлар!

      Қизлар ясама араз билан лаб буришади, сўнг йигитга дарровгина жавоб ҳозирлайдилар:

      Ҳой йигит-а, ҳой йигит

      Мақтанмоқни қўй йигит,

      Сен у қизни олмоқ бўлсанг,

      Бор, рақибингни йиқит!

      Буни қаранг, ёронлар…

      Йигит “таслим” бўлгандек ерга қарайди, сўнг бойчечакни қизга узатади. Йигитлардан бири ўртага чиқади ва янги лапарни бошлаб юборади:

      Қўшни қизнинг боғига,

      Олма отдим, ҳай ёра.

      Учрашгани чиқар деб,

      Пойлаб ётдим, ҳай ёра.

      Бир қиз унга жавоб сўзи айтади:

      Олма отманг боғимга,

      Мен на кўйда, ҳай ёра.

      Учрашувга чиқолмам,

      Отам уйда, ҳай ёра.

      Сўнг йигит ўзича “аразлаб” нари кетади. Сал ўтиб, яна ортига қайтади-да, қизга лутф қилади:

      Ҳой қўшни қиз, бу қандай,

      Нозу фироқ, ҳай ёра.

      Ундан кўра ҳол сўраб

      Бир кулиб боқ, ҳай ёра.

      Қиз