Тохир Хабилов

Тенг-тенги билан бахтлидир


Скачать книгу

мен бандаларнинг гумонидаман, яхшиликни гумон қилса, яхшиликни бераман, ёмонликни гумон қилса – ёмонликни”. Қайнонангизнинг турткилашлари, заҳарли гаплари тинкангизни қуритди. Таъбир жоиз бўлса: пичоқ бориб суякка тақалди. Назарингизда сабр учун бошқа ўрин қолмагандай туюляпти. Кўнглингизга: “Бу хотин ҳеч қачон инсофга келмайди”, деган фикр келса, уни дарров қувинг-да: “Аллоҳ меҳрибон, бундан баттар золимларга инсоф берганда менинг қайнонамга ҳам инсоф беради”, деб ишонинг. Ишонинг-да, дуо қилаверинг. Қалбдан отилиб чиққан муножот бугун бўлмаса эртага ижобат бўлади, инша Аллоҳ!

* * *

      Шарқ аёллари ўз эрларини юксак қадрлашлари билан ажралиб туришади. Эрни “Бегим”, “Хўжайин”, “Тўрам” каби чиройли сўзлар билан аташади. Бу кўр-кўрона мутеликдан эмас, балки эркаксиз хонадоннинг бахтдан йироқлигидандир. Аёллар тўқиган: “Эрсиз бошим – тузсиз ошим” нақли ошнинг тузсиз қолиши эмас, балки ҳаёт мазмунининг йўқолиши, турмушдан файз кетишидан далолатдир. Шундай экан, нечук у эр билан бўлар-бўлмасга ўчакишиб, юзига қора чаплаб, кўнгил шишасини чил-чил синдиришга йўл қўяди” (Ҳабиб Саъдулла).

* * *

      Аёл – беназир хилқат. Унинг меҳри ва муҳаббати олдида тош ҳам эрийди. Агар у аёллик ўрнида турса, ҳатто тошбағир одамлар ҳам аёлларга шафқат кўрсатади. Агар у аёллик назокатини ва ҳурматини йўқотмаган бўлса, ҳар қандай беодоб эркак ҳам уни бошга кўтаргиси келади, хўрлатиб қўймайди.

      Аммо аёл оила бекаси эканини унутса, кўз ёшлари ва қонунлар ҳимоясини рўкач қилиб, эрига итоатни эсдан чиқарса, эрига ҳаловат ва оилага фароғат бағишлайдиган хилқат эканини тан олмаса, бундай аёл бахт нималигини билмай ўтади, пушаймонлар дарёсида ғарқ бўлиб кетади (Аҳмад Муҳаммад).

* * *

      Қайнонани енгиш мумкинми? Қайнонадан устун келишнинг иложи борми? Йўқ, минг марталаб йўқ. “Енгиш”, “устун келиш” ҳатто орзу доирасига ҳам сиғмайди. Шундай экан, келинпошша, сиз отилаётган тошларга эътибор бермай, чиройли хизматингизни қилиб юраверинг. Яхшилигингизни қайнонангиз ёки қайнотангиз ёки оиланинг бошқа аъзолари билмаса, биладиган Худо бор! Айтадилар-ку: “Яхшилик қилиб дарёга сол, балиқ билур, балиқ билмаса Холиқ билур”. Агар қайнонангиз ёмон бўлса, сиз яхши бўлаверинг. Йиллар бирбирларини қувалашиб, тез ўтади. Ҳадемай ўзингиз ҳам қайнона бўласиз. Ўз орзуингиздаги яхши қайнона бўласиз. Келинингиз ҳам ўз орзуингиздагидек иболи, андишали, одобли, чаққон келин бўлиб, унинг роҳатини кўрасиз. Худо одамнинг яхшилиги учун мукофотни эртасигаёқ бера қолмайди. Мукофотни кўпроқ, тугамайдиган қилиб бериши учун йиллар бўйи синовни давом эттиради. Унгача эса… муроса зарур.

      Ҳар кимки, сени раво кўрар шиддатиға,

      Сен кўпрак иштиғол эт анинг хизматиға,

      Гар тутмас ул ҳариф ўз хислатиға,

      Сен лек мадори қил анинг хижлатиға

(Алишер Навоий).

      (Кимки сенга озор беришни раво кўрса, сен унинг хизматига машғул бўл. Агар у сенга қаршиликдан тўхтамаса, сен муроса йўли билан уни хижолатга қўй.)

* * *

      Яширишнинг ҳожати йўқ, жамиятимизда одобли оилалар қаторида беодоблари ҳам бор. Ўзлари яхши тарбия кўрмаган оилада улғайган қиздан нима кутиш мумкин? Бир келинчак