мана секин-секин уқалайман, шишлари бироз қайтар. Бирон-бир кулбани учратсайдик.
Унинг таскинлари умидсизроқ чиқаётганини қиз сезиб турар, лекин билдирмасликга ҳаракат қиларди. Тобора йигитга юк бўлаётгани учун ўзини ёмон кўриб борарди. Шу пайт узоқдан итларнинг хуриши қулоққа чалинди, иккови ҳам тахтадай қотиб қолдилар.
Қиз ўзини йигит қучоғига отди, унинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб унсиз йиғлади. Султон бир қўли билан қизнинг сочларини силаркан, иккинчиси билан автоматни яқинроқ суриб қўйди. Иккаловининг юрак урушлари бемалол бир-бирларига эштилиб турарди.
Итлар овози узоқдан, ҳув адирлар ортидан келяпти. Султон ўрнидан туриб кафтини пешонасига қўйганча олисларга тикилди. Бироқ қуюқ дарахтлар оралаб овоздан бошқа ҳеч нарса уқиб бўлмасди.
– Биласанми, София, – йигит қиз ёнига чўкканлаб унинг иссиқ, нимжон бармоқларини қўлга олганча гап бошлади, – биз дарёга яқин қолдик. Бир амаллаб сувдан ўтиб олишимиз керак. У ёги бизга бехатар. 52-дивизия полки ўша ёқда эканини аниқ биламан. Кел, секин-секин юрамиз. – Қиз итоаткорона ўрнидан қўзғалди. Бу кеча унинг кўз атрофиям шишинқираб чиққанди.
Султон беҳад қайғу ва изтироб билан унга тикиларкан, ички нидо билан Оллоҳга ёлвора бошлади: “Э, парвардигор, мени қўй-у унга раҳм қил, гуноҳсиз бу бандангдан шафқатингни дариғ тутма, эгам, ахир у касал. Унга жуда-жуда кийин. Бизга куч-қувват ато этгайсан, бехатар бир йўлга чиқишга кўмаклашгайсан. Агар сенга жон қурбонлик керак бўлса, ол жонимни, ол… ол… Фақат унга раҳм қил, парвардигорим, раҳм қил, раҳм қил…”.
– Сенга нима бўлди, кўзларингда ёш, азизим? Ё мен билан юриш сенга қийин бўляптими-а? – гуноҳкорона, ғариб руҳда деди қиз.
Бу гапдан Султонниг хаёлий илтижоси тарқаб, қаршисидаги бир жуфт жавдираган кўзларга ўксиниб тикилиб қолди.
– Бир қўлинг билан бўйнимдан қучоқлаб оласан, сени кўтариб оламан.
– Қўявер, ҳали ўзим ярайман.
Иккиси секин-секин бирдай ортга ўгирилдилар-у, энг яхши, ширин дамлари ўтган, ҳадемай хотирага айланиб қоладиган, бирга ўтирган жойларига тикилдилар. Иккисиниям кўнглида бирдай фикр ўтарди. Бирга юрган, бирга дам олган ҳар бир жой улар учун қадрдон гўшага айлангандек эди. Гўё ташлаб кетишни хоҳламас, қўлларидан келса бирга олиб кетгудек эдилар. Ярим соатча ингичка сўқмоқ бўйлаб юрдилар.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.