Коллектив авторов

КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР


Скачать книгу

эди. Умр, фақат севги жиннилиги туфайли вайрон бўлиб қулайдиган, мазмунини йўқотиб, у дунёга ишқни кучайтирадиган ҳислар ғиштидан қурилган иморат эмас, аксинча, яшай билиш санъатини моҳирона намоён эта олиш учун одамзодга берилган ноёб имконият деб қараш керак. Худди шундай бўлди. Вақтида менга узундан-узоқ ишқий мактублар битган бу бола бир кун мендан чиройлироқ ва келишганроқ қиз билан етаклашиб олдимдан ўтиб кетди.

      Ўша пайтда билсанг, азизим, йиғламадим ҳам, ўкинмадим ҳам. Чунки, мен бунга тайёр эдим. Бутун вужудимни қоплаб олиб, юрагимни ширин ҳис ва орзулар фатҳ этган илк муҳаббат ўйлари орасидан ҳижрон ва бардош учун етарли жой ажратиб қўйган эдим. Ўшаларгина мени суяди. Куч ато этди ва маъюсликлардан асраб қолди. Ўшалар таъсиридами, қувониб ҳам кетдим.

      – Нимадан? – йигит кўз олдида бир дунё очилаётгандек лаҳзалардагина ҳикоя қилиб бўлинадиган бу сирли манзаралардан ўзи учун керакли алланималар олиб қолмоқчи каби чанқоқлик ва ҳузур билан эшитарди. Нималарнидир ундан олдинроқ англаб етган ва ёшига номуносиб ҳукмлар чиқара олган сирли муҳаббат оламининг гўзал ва ёқимли, андак қайғули таассуротларини ола билган бокира бир қалб кечинмаларини жон қулоғи билан тингларди.

      – Нимага қувонганимни айтсам, ўзим аввалданоқ қилган башоратимга кароматгўйлигимга. Уларнинг тўғри чиққанлигига…

      – Буни қара-я, қойилман! – йигит завқланиб кулди, – шундан ҳам ўзингни хурсанд қилиш иложини топибсан. Аммо тентак бўлсанг ҳам ақлли тинтаксан, қўзичоққинам. Буни кара-я, – лаб-лунжини йиғиштиролмай илжаяарди йигит чин дилдан унга қойил қолганини ҳам яширгиси келмади,

      – Сенга, азизам, бир шеър ўқиб берайми?

      – Ҳали сен шеър ҳам ёзасанми? Шоирман дегин.

      – Нега энди, – диди қиз норозироқ оҳангда, – шеърни фақат шоирлар ёзарканми? У шеър ёзадиганларниям шоир деб бўлмайди. Ҳа, эшит, унча келишмасаям хафа бўлма, ахир мининг шоирликка даъвоим йўқ.

      Ўн олти ёш!.. Сокин ёшлигим,

      Баъзан шаддод бебошлигимдир.

      Ярми уйсиз, ярми эса лим –

      Уруш, даҳшат дилгашлигимдир.

      Ўн олти ёш! Рози бўл мендан,

      Бердинг талай ҳислар яширин.

      Бу туйғулар, бу ўйларим-ла

      Бедор ўтди тунларим ярим.

      Кутганларинг улгуролмадим,

      Тафаккурим қолди бетайин

      Ақл-идрок кучи етмагач,

      Интиқ кутдим пирларнинг пирин.

      Ахир топмам пирсиз – нажотсиз

      Минг ахтармай бу борлиқ сирин.

      Ўн олтилик ширин лаҳзалар

      Қора қирғин урушда қолган.

      Нетай, ўн еттимининг бошин ҳам

      Шу жаҳаннам ўтларга солган.

      Бугун борман, балки эртан кун

      Исмим, жисмим йўқолгай беиз.

      Истиқболга менсиз етганлар

      Унутарлар уруш сўзини

      Унутарлар мени шубҳасиз.

      Луғатдан ҳам топиб отарлар.

      Шунда, шунда менинг армоним

      Ўн олти ёш қизга қайтарлар.

      Руҳим менинг учар бахтиёр

      Кўриб унда ўз ёшлигимни.

      Баъзан