– биз қанчалар бахтлимпз…
Сўнг тўйлари, кейин жажжи ўғилчаси, унинг ўша пайтдаги туришлари, қилнкларини қайта-қайта қўмсади. Иложсиз.
«Эҳ, Ҳамид, сенинг-ку ўн боланг бор, нега менинг ёлғизгина боламни менга нисбатан бунчалар меҳрсиз, оқибатсиз қилиб ўстирдинг. Боламдан, ёлғиз қувончимдан жудо қилдинг. Минг лаънат сенга. Минг лаънат. Қолдирдим сенга шу дунёни. Ол, ол! Тўйгунингча яша».
Аёл йиғлолмасди. Қўзларида нафрат гулхани ловиллади. Эртага уни сўнгги йўлга кузатишади.
«Ўғлимии эса ҳали чиллалисан» деб уйдан ҳам чиқазмайсизлар. Эҳ, парвардигорим, сенда ҳеч айб йўқ, аччиқ қисматимни ўзим танлаганман, ўзим.
Шу чоқ ярқ этиб кўз олдига бошини қуйи солган Искандар келди. Оналарини эслатиб турувчи ўғил-қизчаси… Чопиб келаётган оппоқ кўйлакчали жажжи қизча, акасиниям қўлидан судраб Жамила томон ундайди.
– Бизга ая бўлинг, хўпми, биз сизни яхши кўрамиз, дадамга ҳар купи ая опкелинг дейман. Дадам бўлсалар, мана мен ҳам аянг, ҳам даданг дейдилар. Мен эса, йўқ, Қундуз дугонамникидақа ая опкеласиз, дейман. Юринг бизникига. Сизни ҳеч хафа қилмаймиз. Ая бўласиз-а?
Ҳа, қаёкқадир қочиб кетгиси келаётган, севимли хотинидан ёдгор икки фарзанди тилаги учунгина бош эгиб тургаи Искандар.
Жамиланинг эсига нимадир тушиб чинқириб юборди.
– Йўқ. Ўлмайман, ўлишни хоҳламайман. Ахир мен кимлар учундир керакман.
Ҳалиям кеч эмас. Эртагаёқ Искандарнинг олдига ўзи боради. Болаларига ҳали унинг юрагида қанчалар оналик меҳри яшириниб ётганини, уларни севишга қанчалар қодирлигиии исботлайди. Искандарга эса…
У бир умр унутолмайдиган оғриқли дардини салгина енгиллатишга ҳисса қўшса ҳам бахтли ҳисоблайди ўзини. Бу каби яхши тилаклар ижобатга ўтиб вужудига куч ингандай бўлди. Сўнгги бор уриниб дорисини пайпаслай кетди.
Ва ниҳоят… топди. Топди.
Жамиланинг девонавор кўзлари қинидан чнққудек дориии тутамлаб очиқ сийналарига босди.
Гўё қоп-қоронғу тун қаъридан бир бадбашара махлуқ деразадан кира солиб унинг қўлидан дорисиии тортиб оладигандек даҳшатга тушди. Ютоқиб огзига олиб борди. Оғзи қуриб қолган, ичидаги нссиқлик лаблариниям куйдириб борарди. Қандай бўлмасин ичиш керак. Сал намлаб ютиш керак. Акс ҳолда. Шайтон… Деразадан шафқатснзларча бўйлаб турган тун, бадбашара махлуқ. Аёл сесканиб кетди. Хуруж авжига олиб, юрагини бир оғриқ беаёв ғижимлаб кела бошлади. Кўзлари каттариб, қорачиғига нимадир тўлгандек бўлди. Иложсиз, кўкрагидан окаётган қонни сидириб дорини оғзига сола бошлади.
Ҳар нави нам-да. «Майли, – ўйларди у, – кўпроқ қонайверсайди кўкракларим». Бир вақтлар Ҳамид акаси суйиб бош кўйган, ўғилчаси икки-уч ёшгача эмиб, кейин ҳам кечалари тимирскиланиб ушлаб, уйқуларида ором топган кўкракларн. Бир амаллаб дорини ютди. Энди юз-кўзидан оқаётган шўр терларниям сидириб оғзига сола бошлади. Сал вақтдан сўнг қинидан чиқиб кетгудек потирлаётган юрагини ғижимлаётган аллақандай дард секин-секин қўйиб юбора бошлади. Ҳолдан тойган аёл телбаларча кулди: «Энди ўлмайман, ўзингга шукр, эгам». Бошини ён томонга