Коллектив авторов

КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР


Скачать книгу

солинган қутига яқинлашди. Шу пайт яна кўз олдида бегона тўй жонланди-ю, алам билан қутига тикилди.

      «Бу сафар сен ҳам мени қутултиролмайсан, меига ўлим керак». Алам билан катта-кичик шишалардаги дори-уколлар жойлашган қутини баланд кўтариб полга отди. Жаранглаган укол синиқлари, дори шишалари оёқлари остига сочилиб чилпарчин бўлди. Сўнг кароватга беҳол ўтириб бошини маҳкам чангаллади. Изтиробли ўйлар уни тинимсиз таъқиб этар, шусиз ҳам таранг тортиб келаётган юрагини беаёв ёндирарди. Икки томонлама оғриқ зўридан юзи қизариб кетди. Ғазабдан нима қилишни билмай полда сочилиб ётган дориларни тўкилиб синмай қодган шишаларини тепиб синдира бошлади. Огриқ эса баттар сиқиб келаркан, тўсатдаи Искан-дарни, унинг дўмбоққина, етти ёшли қизчасини, тўққиз ёшли ўғлини эслаб қолди. Ажабо!

      «Бизга ая бўлинг, мен сизни жудаям яхши кўрардим, аяжон дердим», – қизчанинг бидирлашлари шу дақиқаларда жуда ёқимли туюлди унга. Шу пайтгача ўзига номаълум бўлган, балки истамаган, рўпара келишдан қўрқиб юрган бир ҳақиқат уни сиқувга ола бошлади.

      “Ёмон кўрувдинг-а Искандарни. У ҳақида нималар хаёлингга келмовди. Бевафоликда айбловдинг. Бу дунёда севги йўқ деб кулувдинг. Унинг шу ҳолатини тасаввур қил, бағритош аёл. Искандарнинг йиғлаб-йиғлаб ўзини зўрға тутган каби кўзлари деразага, булутларга, аллақаёқларга ғамгин тикилиб турарди. Унинг шу ҳолатга тушишига, қаёқдаги бир аёлга болаларини етаклаб қўлини сўраб келишини худодан тиловмиди. Аччиқ қисмат унга шуии раво кўрган бўлса, кимда айб?

      Ахир у раҳматли озғингина хотинини қанчалар севарди, қанчалар авайларди. Буни ҳамма-ҳамма билади”. Унинг шу топдаги аҳволини мана энди тушуняпти. Искандарнинг бир оғиз ҳам гапирмай, унинг тилидан болалари гапиришлари… “Эй аёл, сенинг ёнингга эзркаклик эҳтиросимни қондириш мақсадида хотин тилаб эмас, мана шу икки норасида гўдак-ларим кемтик ютагини тўлдириш, «ая» деган сўзга нақадар интиқлигини билгачгнна ёнингда бўйин эгиб турганимни билмайсан.

      Кўзларим айтиб турибди-ку, сени ҳеч қачон севмайман, ҳеч қачон раҳматли хотинимга айтган сўзларни сенга айтмайман… Айтмайман. Фақат… Болаларим тилаги, улар қалбида онасизлик дардини ёлғиз ўзим тўлдиришга ожиз эканимни ниҳоят тан олганимдан кейингина келдим».

      Ҳа-ҳа, худди шундай деган эди қизчасининг сочларини силаб туриб бир жуфт дардли, ўжар кўзлар…

      Нега йўқ дедим? Нега икки гўдак дилини вайрон қилдим?

      Минг азоб, изтироб билан остонамга қадам қўйган бу эркакнинг ақалли бир оғиз ширин сўз билан кўнглини кўтаришга ярамадим.

      Мен шунчалар бағритошмидим? Шунчалар тилсизмидим, ё парвардигор…

      Энди ичидан чиқаётган иссиқ олов аёлнинг томоғини бўға бошлади.

      У дўхтир. Ўз_ касали қачон бошланиб, қай тарзда ўтиши, сал эътиборсизликдан эса у дунёга равона бўлиши ҳам мумкинлигини жуда яхши билади. Бироз енгил бўлар деган мақсадда жон ҳолатда рўмолини, кўйлагини ечиб ташлади. Кароватдан гурсиллаб полга тушди. Фақаг ич кўйлакдаги ярим яланғоч бахтсиз аёл ҳозиргина ўзи синдирган шиша синиқлари устига