Коллектив авторов

КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР


Скачать книгу

ўтаётган ёлғиз умрим билан исботлайман. Бор имкониятимни сени бу дунёда энг бахтли қилишга еарфлайман, набираларимни боқсам армоним йўқ…”. Яна куп гапларни айтади. Тўғри, ҳозирча боласи бу гапларни тушунмайди, лекин у ишонади, маҳзун, хаста, шикаста онасининг кўксида ўчмас бир яра бор у туфайли. Ўғли унинг ёнига келиб қўлларидан тутган кун, “Онажон, сизда айб йўқ, мен ишондим, бу қисматнинг хатоси, сизларнинг тақдирларингиз”, деган кун тузалади бу яра. У ўшандагина енгил нафас олади. Умрим бекор ўтмабди дейди.

      “Келади, – ўзини қаттиқ ишонтирди аёл, – барибир келади ўша кун”.

      Дилида бир олам эркалашлар билан аёл ўғлига яқинлашди. Мана беш-олти қадам масофа бор жигаргўшаси орасида. Жасур тошлардан қўрғонми, аллақандай шакл ясаб ўтирарди.

      Масофалар яқинлашарди. Шу пайт дарвоза ёнидан “Жасур, қоч, болам, бу ёққа, ур уни. Сени опкетгани келаяпти, ур тош билан, ур”, деган чинқириқ эшитилди. Жамила тўсатдан бўлган бу ҳужумдан эти увишганча тахта бўлиб қолди, ранги оқариб, нафаси бўғзига тиқилди. Юраги уришдан тўхтагандек, вужудидан жон чиққандек сезди ўзини, карахт бошини кўтарди-ю тепасида қўзлари чақчайган, афти буришган қайнонасини кўрди. Сўнг боласи, бегона боласи ялт этиб онасига тикилди. Нигоҳлар тўкнашди. Қайноқ меҳр билан нафрат. Бола бувисининг важоҳатидан шошиб қолди, онаси ҳақида эшитган бувисининг даҳшатли эртаклари чинга айланди гўё. Рўпарасида турган чин «эртак»ка, бола ўзи ҳам билмасдан, жон ҳолатда ёнида турган катта тошни олди-ю улоқтирди.

      “Вой, кўзим!”. Жамила ўнг кўзини қўллари билан чангаллаганча нима бўлаётганига ақли ҳам етмай ортига югурди. Қайнонасининг нафратли қарғишларини гўё ўзи билан олиб кетаётгандек боши хам эди.

      Қисмат уни яна бир ноҳақ зарба билан сийлаган эди. Келиб ойнага тикилди. Ўнг кўзи билан қоши ўртаси узун чизиқ бўйлаб кўкариб кетган эди. Севимли, ёлғиз ўғлининг дийдорини бир кўришга интиқ бўлиб борган онага боласининг “совғаси” эди бу. Нотўғри тарбиянинг натижаси, ўз туқ-қан онасига нафрат билан ўстирилган етти ёш гўдакнинг ҳаётидаги энг оғир гуноҳи эди бу.

      – Кеддингизми, опа, мунча кеч? – дея келини кириб келди, ҳозиргина Жамила ечиб стул суянчигига ташлаб қўйган ажабтовур ялтироқ кўйлакни кўриб қизиқсиниб қўлига олди. “Вой, шу кўйлагингизни кийдингизми бугун?”

      Келини бола мисол ҳавас билан кўйлакни ёруққа тутиб кўра бошлади. Жамиланинг юзига ҳам нимҳолгина табассум югурди.

      Ҳа, ҳамма материалини қаердан олдингиз, ким тикди, деб ҳоли-жонимга қўйишмайди, тавба, одамлар ҳам қизиқ.

      – Шу кўйлагингиз сизга жуда ярашади, вой опа, сиз бу кўйлакда ҳаммани куйдириб ўлдирасиз, – тиззаларига шаппатилаб беўхшов қийқириб юборди келини.

      Унинг беғараз, содда гаплари Жамилага жуда ёқарди. Ҳар сафаргидек кўнгли ёришиб, кароватга ўтирди. Ёстиғи тагидан шапалоқдек ойна олиб ўзини кўзгуга солди. Табассум унга жуда ярашарди. Ойнага қараб кўнгли тўлди.

      – Куйдирадиган ҳолимиз қолдими? Худо хоҳласа, яқинда буви бўламан ахир.

      Келиннинг